26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон ва Ўзбекистон: истиқболли ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

Алмати шаҳрида Қозоғистон ва Ўзбекистон Бош вазирлари Ўлжас Бектенов ва Абдулла Орипов раислигида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлиси ўтди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга расмий ташрифи арафасида икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди ва икки давлат раҳбарларининг келишувларини амалга ошириш суръатлари кўриб чиқилди.

Хусусан, савдо-иқтисодий, сармоявий, сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, транспорт, саноат, қишлоқ хўжалиги, экология ва рақамлаштириш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларнинг ҳолати муҳокама қилинди.

Марказий Осиёдаги умумий савдонинг 57 фоизи Қозоғистон ва Ўзбекистонда амалга оширилмоқда. Ўтган йилнинг якунларига кўра, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 4,5 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2024 йилнинг 4 ойида унинг ҳажми 1,2 миллиард доллардан ошди.

Саноат кооперацияси доирасида 3,1 миллиард долларлик 69та лойиҳани амалга ошириш, 14700дан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бугунги кунга қадар умумий қиймати 217 миллион долларлик 12та қўшма лойиҳа муваффақиятли амалга оширилиб, 4,5 мингга яқин иш ўрни яратилди.

Айни пайтда 178 миллион долларлик 3та сармоявий лойиҳа амалга оширилмоқда. Йирик лойиҳалардан бири Тараздаги 500 минг тонна пўлат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган электрометаллургия заводидир.

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ва Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти ҳудудларида 100 гектар майдонда “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази барпо этилмоқда.

Машинасозлик соҳасида Қозоғистон ва Ўзбекистон электротехника маҳсулотлари ва аккумуляторларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида ҳамкорликни кенгайтиради.

Транспорт соҳасида ўзаро алоқаларни кенгайтириш, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, “тиқинлар”ни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юк айланмасини оширишга хизмат қилмоқда.

Шу муносабат билан томонлар “Дарбаза – Мақтаарал”, Алмати айланма йўли, Дўстлик бекати лойиҳаларини амалга оширишдан манфаатдорлигини билдиришди.

Сув хўжалигининг икки давлат ҳаётига таъсирини инобатга олган ҳолда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўллари ишлаб чиқилди. Жумладан, икки давлат ҳудудидаги сув тақсимлаш майдончаларини рақамлаштириш ва автоматлаштириш бўйича қўшма қадамлар кўриб чиқилди.

– Ўзбекистон биз учун дўст, қўшни, иттифоқчи ва қардош давлатдир. Икки мамлакат Давлат раҳбарлари ҳукуматларимиз олдига ўрта муддатли истиқболда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш бўйича кенг кўламли вазифа қўйди. Бу йўналишда биз агросаноат мажмуаси ва озиқ-овқат саноатида товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, саноат кооперацияси даражасини юксалтиришдан манфаатдормиз, – деди Ўлжас Бектенов.

Ўз навбатида Абдулла Орипов Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар кейинги йилларда стратегик шериклик ва иттифоқчилик асосида жадал ривожланиб бораётганини таъкидлади. Бу муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун ҳам катта имкониятлар мавжуд.

– Барча соҳаларда ижобий юксалиш кузатилмоқда. Бу қардош халқимиз манфаатларига тўла мос келади. Бундай юксак даражадаги ҳамкорликнинг муҳим омили, шубҳасиз, икки давлат раҳбарлари ўртасидаги дўстона ва ишончли муносабатлардир. Ишонаманки, бугунги учрашув ва эришилган келишувлар ҳамкорлигимизга қўшимча туртки беради, – деди Абдулла Орипов.

Учрашув якунлари бўйича икки томонлама ҳамкорлик юзасидан ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 21-мажлиси баённомаси имзоланди.                

24.kz, 2024-07-16, 03:54 529
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.