26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тараққиётнинг янги йўналишлари белгиланди

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди бошчилигидаги делегациянинг Хитой Халқ республикасига хизмат сафари доирасида 20дан зиёд меморандум имзоланди ва муҳим музокаралар олиб борилди. Минтақа раҳбари Пекин ишбилармон гуруҳлари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.

Унда қурилиш, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, мебелсозлик ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад – Туркистон вилоятида ишлаб чиқаришни ривожлантиришга хусусий сармояларни жалб қилиш, маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, агросаноатни сифатли ва замонавий техника билан таъминлаш ҳамда амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат эди.

Оилавий пудрат – бугунги кунда бутун дунёга тарқалган тадбиркорлик туридир. Туркистон вилоятида ҳам оилавий корхоналар ташкил этишга эътибор қаратилмоқа. 

Вилоят ҳокими учрашган корхоналарнинг аксарияти оилавий тадбиркорлик вакилларидир. Хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экишдан бошлаб, чуқур қайта ишланиб, жаҳон бозорига олиб чиқилмоқда. Юқори технология, компьютер тизими, экологик тоза маҳсулотлар сотишни бошлаган тадбиркорлар Туркистон вилоятига сармоя киритишга, маҳаллий деҳқонлар билан тажриба алмашишга тайёр.

Хитой Қозоғистоннинг энг йирик савдо ҳамкорларидан биридир. Шунингдек, у 2024 йил Қозоғистоннинг Хитойда сайёҳлик йили деб эълон қилинганини таъкидлаб, бу маҳаллий сайёҳлик компаниялари ва сайёҳлик иншоотларини кенг тарғиб қилиш имконини беришини айтди.

Вилоят ҳокими таъкидлаганидек, туризм салоҳиятини ошириш орқали иқтисодиётни юксалтириш имконияти мавжуд. Визасиз тартиб икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини рағбатлантириш, савдо-сотиқни осонлаштириш, ўзаро сармояларни кўпайтириш, Қозоғистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида сайёҳлик соҳасини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. 

Мамлакатнинг энг йирик минтақаси бўлган Туркистон вилоятида асосий куч ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилмоқда. Вилоят марказида мебелсозлик корхоналари кўпаймоқда. Бу соҳада етакчи хитойлик тадбиркорлар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш ва қўллаб-қувватлашга тайёр.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2024-07-16, 03:51 823
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.