26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон – Суйчжоу: ҳамкорлик риштаралари мустаҳкамланади

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди бошчилигидаги расмий ва ишбилармонлар делегациясининг Хитойга амалий ташрифи доирасида Суйчжоу шаҳри мери Ке Ке билан учрашув ўтди. Суйчжоу шаҳри ва Туркистон вилояти ўртасидаги дўстона муносабатлар ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларига бағишланган тадбирда вилоят делегацияси ҳам иштирок этди.

Бизнес-анжуманда икки давлат тадбиркорлари ўртасида қатор учрашувлар ташкил этилди. Ташриф натижасида Туркистон вилояти ва хитойлик ишлаб чиқарувчилар ўзаро алоқаларни ривожлантириш мақсадида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилади, томонлар тажриба алмашди. Йиғилишда янги лойиҳалар таништирилиб, ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Суйчжоу шаҳри раҳбари янги ташаббуслар муваффақиятли бўлишига ишонч билдириб, ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни кўпайтиришга ҳаракат қилишини таъкидлади.

Дархан Амангелдиули ўз бизнесини тақдим этган барча тадбиркорларга миннатдорчилик билдириб, ҳар бир сармоядор билан алоҳида иш олиб боришини таъкидлади. Бундай учрашувлар янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга замин яратишини айтиб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик ва ишбилармонлик доирасидаги шериклик муносабатлари ривожланиб бораётганига мисол келтирди. 

Минтақа раҳбари Туркистон вилоятининг сармоявий салоҳияти, сармоядорлар учун яратилган барча шароитлар  билан таништирди. Савдо алоқаларини йўлга қўйиш ва сармоявий лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун зарур ёрдам кўрсатишини айтди. Унинг сўзларига кўра, маданият, туризм, таълим соҳаларини ривожлантириш дастаклари кўриб чиқилади.

 – Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро муносабатлар дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик тамойиллари асосида ривожланиб бормоқда. Буюк Ипак йўли барпо этилганидан буён ривожланиб, равнақ топиб келаётган икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар алоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда мамлакатларимиз чегарасида 5та доимий назорат-ўтказиш пункти, 5та трансчегаравий нефть ва газ қувурлари, 2та темир йўл линияси ва халқаро ҳамкорлик маркази фаолият юритмоқда. Қозоғистон ва Хитой ўртасида визасиз тартиб тўғрисидаги битим кучга кирганидан сўнг, бу икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини рағбатлантириш, савдо-сотиқни осонлаштириш, ўзаро сармоялар ҳажмини ошириш ҳамда Қозоғистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида туризмни ривожлантиришга сезиларли ҳисса қўшади. Шу жумладан, Туркистон вилоятида логистика марказини барпо этиш учун тўлиқ имконият бор. Фурсатдан фойдаланиб, вилоятимизга келишга ва сармоявий лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга тайёрлигингиз учун миннатдорчилик билдираман, – деди Дархан Сатибалди.        

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-07-12, 03:26 1080
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.