26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қасим-Жўмарт ТЎҚАЕВ: Олимпиячиларимиздан умидимиз катта!

Президент ХХХІІІ ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси аъзоларига Давлат байроғини топширди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев миллий терма жамоа спортчилари билан учрашувда бутун дунё Парижда ўтадиган халқаро мусобақани интиқлик билан кутаётгани ва уни бутун дунё томоша қилишини айтди. Шу билан бирга, энг кучли спортчилар баҳслашадиган мусобақага муносиб вакиллар бораётганини таъкидлаб, юрт шарафини ҳимоя қилиш муқаддас бурч эканлигини қайд этди.

– Сизлардан умидларимиз катта. Халқимиз – сизларнинг мухлисларингиз. Умуман олганда, қозоқ спорт мактабининг мақоми ҳамиша юксак бўлган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Спортчиларимиз ҳамиша она юртига совринлар билан қайтишади. Бу шонли йўлни шараф билан давом эттиришларингизга ишонаман. Аслида сизларнинг ғалабаларингиз – бутун Қозоғистоннинг ғалабаси. Мовий байроғимиз ҳилпираб турса, миллатимизнинг руҳи юксалади, - деди Давлат раҳбари.

Президент спортчилар учун барча шарт-шароит яратилганини алоҳида таъкидлади.

– Аҳоли манзилларида махсус спорт майдонлари барпо этилмоқда. Ўтган йили 70га яқин спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди. Жорий йилда яна 200га яқин иншоот қурилади. Барчангизга маълумки, Миллий олимпия қўмитасига ўзгаришлар киритилди. Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича штаб ташкил этилди. Биз тажрибали мутахассисларни таклиф қилдик. Таниқли спортчи Геннадий Головкин келди. Ҳар бир соҳада ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлиши керак. Шундагина натижалар бўлади. Биз спортчиларга алоҳида эҳтиром кўрсатадиган давлатмиз, – деди Давлат раҳбари.

Қозоғистон Президенти спорт тарихида ўчмас из қолдирган спортчиларнинг меҳнати ҳамиша юксак қадрланишини таъкидлади.

– Балуан Шўлақ, Қажимуқан Мунайтпасов, Жақсилиқ Ушкемпиров, Александр Винокуров, Бекзат Саттарханов, Ольга Рипакова номидаги спорт иншоотлари бунинг ёрқин ифодасидир. Сизлар ҳам юксак натижаларга эриша оласизлар. Мен бунга тўлиқ ишонаман. Бугунги ёшлар сизлардан ибрат олади. Бу юксак шараф, – деди Қ. Тўқаев.

Давлат раҳбари мамлакат тинчлик ва ҳамкорлик сиёсатига доимо содиқ эканига эътибор қаратди.

– Ўтган ҳафта Астанада ШҲТ саммити муваффақиятли ташкил этилди. Ушбу муҳим тадбирдан кўзланган асосий мақсад давлатлар ва халқлар ўртасидаги мулоқот, дўстлик ва ишончни мустаҳкамлашдан иборат эди. Бундай устуворликлар бутун спорт оламига хосдир. Чунки ҳар қандай спорт мусобақаси, энг аввало, одамларнинг ҳамжиҳатлиги, тараққиёти ва бирдамлигини кўрсатади. Олимпия ўйинларининг қадриятлари оддий спорт ютуқларидан ўзгачадир. Бу ҳам алоҳида спортчилар, ҳам бутун давлатларнинг тенг ҳуқуқлилиги, ўзаро ҳурмати ва ҳалол рақобатининг ёрқин тимсоли, – деди Президент.

Қ. Тўқаев спортчилар зиммасига юрт шарафини ҳимоя қилишдек масъулиятли вазифа юкланганини айтиб, уларга муваффақиятлар тилади.

– Олимпиада йўлланмасини қўлга киритиш учун барчангиз кўп меҳнат қилдингиз. Ишончим комилки, ўз маҳоратингизни намоён этасиз ва яхши натижаларга эришасизлар. Сизларни бутун Қозоғистон халқи қўллаб-қувватлайди. Албатта, чемпион бўлиш осон эмас. Шундай экан, сизларларнинг ғалаба қозонишингизга ишончим комил, – деди Давлат раҳбари.

Президент терма жамоа сардори Асланбек Шимбергеновга Қозоғистон Республикаси Давлат байроғини топширди.

Учрашувда Қозоғистон терма жамоасининг асосий қисми Алмати вилоятидаги “Ақбулақ” олимпия марказидан телекўприк орқали иштирок этди. У ерда спортчилар Париж Олимпиадаси олдидан сўнгги машғулотларини ўтказмоқда.

Тадбирда бокс бўйича жаҳон чемпиони Асланбек Шимбергенов, енгил атлетика бўйича Осиё ўйинлари совриндори Ольга Сафронова, дзюдо бўйича Олимпия ўйинлари совриндори Елдос Сметов сўзга чиқдилар.

Akorda.kz., 2024-07-12, 03:34 1896
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.