26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёш камончилар 11та медалга эга бўлишди

Ўскемен шаҳрида камондан отиш бўйича Қозоғистон чемпионати ниҳоясига етди. Ушбу мусобақада Қозоғистоннинг вилоятлари ва шаҳарларидан 300дан зиёд спортчи иштирок этди. Мусобақада Сайрам туманидаги 24-сонли М. Махажанов номидаги мактаб ўқувчилари ҳам мураббийлари билан биргаликда қатнашишди. 

Вилоят миллий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида маҳоратини оширган сайрамлик ўқувчиларнинг омади чопди. Бундан ташқари, тўлебийлик мерганлар ҳам вилоят шарафини ҳимоя қилиб, қўш совринга эга бўлишди. 

Ўскеменда том маънода жасорат кўрсатган туркистонлик ёш камончилар уч кун ичида 5та олтин, 4та кумуш, 4та бронза медалларини қўлга киритдилар. 

Албатта, ҳар бир ютуқ ортида тажрибали мураббий – “Сайрам камондан ўқ отиш федерацияси”нинг президенти Махамбет Сатбаевнинг хизматлари бисёр.  

Мусобақа натижаларига кўра, Қозоғистоннинг анъанавий спорт тури – камондан ўқ отиш бўйича олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган вилоятимиз мамлакатнинг энг яхши жамоаси дея эътироф этилди.

2024-07-11, 01:33 2230
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.