26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактубда белгиланган вазифалар: Президент топшириқлари Туркистон вилоятида қандай бажарилади?

«Адолатли Қозоғистон: қонун ва интизом, иқтисодий тараққиёт, ижтимоий некбинлик». Туркистон вилоятининг ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган мажлисда вилоят раҳбари Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Қозоғистон халқига йўллаган Мактубининг аҳамияти ва устуворликларига атрофлича тўхталиб, белгиланган вазифа ва мақсадларнинг ижроси учун масъул ўринбосарлари ва бошқарма раҳбарларига аниқ топшириқлар берди. Белгиланган вазифаларнинг ижроси қатъий назоратда бўлишини таъкидлади.

Стратегик ҳужжатнинг мавзуси – «Адолатли Қозоғистон: қонун ва интизом, иқтисодий тараққиёт, ижтимоий некбинлик». Белгиланган 9та вазифанинг ҳар бири мамлакатимизнинг бугуни ва эртаси учун ўта муҳимдир.

– Давлат раҳбари жорий йилги Мактубида 9та йўналишни белгилаб берди. Ундаги вазифаларнинг ижросини таъминлашда барчамиз бирдек ҳисса қўшишимиз лозим. Президент томонидан белгиланган йўналишлар ҳар бир фуқаронинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Давлат раҳбари болалар ва вояга етмаганларни қимор ўйинларига жалб этиш ҳамда шафқатсиз муомала учун жазонинг кучайтирилиши ҳақида огоҳлантирди.

Шунинг учун таълим бошқармаси, туман, шаҳар ҳокимлари ва полиция департаменти биргаликда болалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аниқ чоралар кўриши керак, – деди вилоят ҳокими. Шунингдек, вилоят ҳокими Мактубда қайси йўналишларга устувор аҳамият қаратилганига тўхталди.

– Молия-кредит сиёсати ва солиқ сиёсати орасидаги номутаносибликни бартараф этиш бўйича Мактубнинг биринчи йўналишида аниқ шўъбага насия ҳали ҳам тегишли даражада берилмаётганлигини таъкидлади. Кичик ва ўрта бизнес етарли даражада молиялаштирилмаётгани ҳам айтилди.

Ҳукумат ва Миллий Банкка, самарали қарорларни ишлаб чиқишни топширди.

Ушбу йўналишдаги ишларимизни жонлантиришимиз керак. Шунингдек, иқтисодиётимиз ҳажмини ошириш ҳамда минтақамизнинг ички ялпи маҳсулотини кўпайтиришни топширди. Бюджетни самарали ўзлаштириш ва тақсимлаш тартиби, солиқ сиёсатининг самарадорлигини ошириш – бизнинг бош вазифамиз. Давлат раҳбари шахсий даромад солиғи ставкасини фуқароларнинг даромадига қараб мувозанатлаштиришни топширди. Бу йўналишда солиқ соҳасини такомиллаштиришимиз керак. Туман, шаҳарлар ҳокимлари ва Давлат даромадлари департаменти билан биргаликда самарали ишлашни топшираман. Солиқ тизимини тўлиқ рақамлаштириш зарур.

Мактубнинг иккинчи йўналишида Президентимиз сармоявий вазият ва бизнес юритиш учун зарур шароитларни яратиш, давлат-хусусий шериклик доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни сифатли ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди. Маҳаллий ҳокимларнинг сармоя жалб қилишдаги ишлари саёзлигини алоҳида таъкидлади.

Вилоятга хусусий сармоя жалб этиш – ҳокимларнинг асосий вазифаси. Ҳар бир туман, шаҳар ҳокими ва вилоят бошқармалари раҳбарларига сармоя жалб этиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг ижросини таъминлашни топшираман. Сармоя жалб этолмаган туман, шаҳар ҳокимлари, бошқарма раҳбарларига қатъий чоралар кўрилади, – деди Дархан Сатибалди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Давлат раҳбарининг агросаноат мажмуасини бевосита субсидиялашдан арзон насия бериш усулига аста-секин ўтишни топширганини айтди.

– Бу борада Давлат раҳбари давлатдан субсидия олишда кўзбўямачилик ҳолатларининг мавжудлигини таъкидлади. Бошқарма раҳбарига давлатдан ажратилган маблағни самарали сарфланишини топшираман.

Субсидия тақсимлашда шаффофлик ва қонуний ҳуқуқлар бузилмаслиги керак. Шунингдек, Мактубда кўрсатилга-нидек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ўргатадиган марказ очиш керак. Элимизнинг саноат салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш учун ҳар томонлама чоралар қабул қилиш муҳим. Вилоятда ишлаб турган корхоналарни янгилаш билан бирга, янги саноат корхоналарини очишга ҳам эътибор қаратиш лозим. Вилоятдаги фойдали қазилмалардан фойдаланиш учун аниқ чора-тадбирлар қабул қилишни топшираман. Шунингдек, инфратузилмага оид долзарб масалаларни ҳал қилиб, қурилиш сифатини назорат қилишни кучайтиришни топшираман, – деди минтақа раҳбари.

Ҳоким янги вазифаларнинг моҳиятига тўхталиб, Давлат раҳбарининг Мактуби вилоят жамоатчилиги томонидан қизғин қўллаб-қувватланаётганини айтди. Мактубдаги ҳар бир йўналиш бўйича масъул раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди. Вилоятнинг кадрлар салоҳиятини ошириш, миллат саломатлигини яхшилаш учун мажмуавий чора-тадбирларни йўлга қўйиш ва оммавий спортни ривожлантиришга эътиборни кучайтириш, аҳолини тиббий хизматлардан фойдаланишда оммабопликни таъминлаш учун хусусий сармоядорларни жалб этиб, хусусий тиббиёт муассасаларини очиш, спорт соҳасини ривожлантириш, экологик вазиятни яхшилаш, давлат бошқаруви иши самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан аниқ кўрсатмалар берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-09-07, 02:47 439
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.