26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Устуворлик – сармоя жалб этиш, агросаноат ва инфратузилмани ривожлантиришга қаратилади

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров вилоят ҳокими девони, бошқарма раҳбарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари иштирокида йиғилиш ўтказди, унда галдаги вазифалар ва асосий иш йўналишлари муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари минтақанинг долзарб муаммоларини ҳал этиш муҳимлигини таъкидлаб, амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирларни белгилаб берди.

– Мамлакат Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев иқтисодиётни ранг-баранглаштириш, ялпи ички маҳсулот ҳажмини ошириш, минтақаларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини оширишни таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди. Ушбу вазифалар ижросини юксак савияда таъминлашимиз керак. Минтақани тараққий эттириш учун ишлаб чиқаришни ривожлантириш, сармоя жалб этиш, иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор қаратамиз. Туман ва шаҳарлар ҳокимлари, бошқарма раҳбарлари зиммасига юкланган вазифаларни самарали бажаришлари, ижобий натижаларга эришишлари зарур. Бундан ташқари, агросаноат мажмуасини ривожлантириш, сувни тежовчи технологияларни жорий этиш, қурғоқчиликка чидамли экинлар экишни кўпайтириш – давр талаби. Инфратузилмани яхшилаш ва қурилиш ишлари сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилади, – деди Нуралхан Кўшеров.

Йиғилишда минтақани ривожлантириш юзасидан барча соҳаларда тизимли ишларни давом эттириш йўллари муҳокама қилиниб, тегишли топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-01-09, 01:32 181
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.