26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат тили фуқароларнинг хизмат доирасида ўсишига йўл очади

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев “Ана тілі” газетасига берган суҳбатида давлат тили масаласига ҳам тўхталди.

– Яна бир долзарб масала бор. Сўнгги пайтларда қозоқ тилининг қўлланиш доираси сезиларли даражада кенгайди. Давлат тилини мукаммал биладиган фуқаролар сони ортиб бормоқда. Демак, қозоқ тилига талаб кучаймоқда. Қолаверса, чет элликларнинг ҳам тилимизни ўрганишга қизиқиши аввалгиларга ўхшамайди. Қозоқ тилининг жамиятдаги ролини янада ошириш учун нима қилиш керак?

– Ҳа, сиз ҳақсиз. Қозоқ тилининг рақобатбардошлиги, уни ўрганишга қизиқиш жадал ўсиб бормоқда. Энг муҳими, қозоқ тилини билиш русумга айланган, ёшларимиз уни пухта эгаллашга интилмоқда. Давлат тили фуқароларининг ўсиб-улғайишига, касб-ҳунар эгаллашига йўл очадиган муҳим омил сифатида қаралади. Мамлакатимиз бизнес вакиллари ўзларининг маркетинг соҳасидаги кампанияларини қозоқ тилли истеъмолчилар талабидан келиб чиқиб, олиб борадилар. Буларнинг барчаси давлатимиз томонидан ўта эҳтиёткорлик талаб этувчи, сиёсий аҳамиятга эга бўлган, бу борадаги сиёсат самарали амалга оширилаётганидан далолат беради. 

Дарвоқе, дунёда 7000дан зиёд тиллар мавжуд. Улардан уч мингдан ортиқ тиллар йўқолиб кетиш хавфи остида. Қозоқ тили бу гуруҳга кирмайди. Она тилимиз 2024 йилда дунёда энг кўп сўзлашувчи тиллар орасида 79-ўринни эгаллади. Айни вақтда, мураккаб ва зиддиятли шўро даврида она тилимизнинг жаҳон лингвистик харитасидан йўқ бўлиб кетишидан асраб қолган зиёлилар, шоир ва ёзувчилар, журналист ва олимлар, ўқитувчи ва маданият арбоблари, қишлоқ меҳнаткашлари, яъни, барча ватанпарвар юртдошларимиз меҳнатини қадрлашимиз керак.

Президент бундан-да юксак натижага эришиш учун фан ва таълим соҳасидаги инфратузилмани замонавийлаштириш, мактаблар ва бошқа таълим муассасаларида қозоқ тилини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ўқитувчиларнинг мақомини юксалтириш каби масалаларни ҳал этиш зарур. 2023 йилда “Қозоқ тили” жамияти ташаббуси билан ташкил этилган махсус жамғармани қўллаб-қувватлаш керак. Бунда рақамли технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Зеро, қозоқ тилининг келажакдаги тақдири, мамлакатимизнинг жаҳоний рақобатбардошлиги кўп жиҳатдан бунга боғлиқ. Давлат тили ривожига ижодкор ёшлар ва ижодий саноат ҳисса қўшиши мумкин. Иқтисодиётнинг ушбу истиқболли тармоғини ривожлантиришни давлат ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Қозоқ тилида молиявий жиҳатдан қулай, ички ва жаҳон бозорларида талаб қилинадиган ранг-баранг контент яратиш зарур. Бу ерда адабиёт, мусиқа, фильмлар, сериаллар ва компьютер ўйинларини назарда тутяпман. Она тилимизнинг келажаги порлоқ эканига шубҳа қилмайман. Қозоқ тили давлат тили сифатида халқимизни жипслаштиришда муҳим ўрин тутиб келмоқда. Лекин тилимиз пойдеворини мустаҳкамлаш йўлида уни бошқа тилларга, жумладан, рус тилига қарши қўймаслигимиз керак, – деди Президент.

Райимжон АЛИБОЕВ, “Жанубий Қозоғистон” ижтимоий-сиёсий газетасининг Директори – бош муҳаррири, ҚХА аъзоси, 2025-01-13, 19:56 286
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.