26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тантанали тадбир ўтди

Қ. Жандарбеков номидаги туман Маданият уйида тантанали тадбирни туман ҳокими Арман Сабитов очиб, унинг иштирокчиларини ҚР Маслаҳатларининг  30 йиллиги муносабати билан табриклади.

– Сизларни Қозоғистон Республикаси маслаҳатларининг 30 йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман! Туман аҳолиси алоҳида ишонч билдирган мандат соҳиблари халқ вакиллари ҳисобланади. Мамлакат ва Ҳукумат ўртасида олтин кўприк вазифасини ўтаётган депутатлар халқ орзу-умидларини рўёбга чиқариш йўлида астойдил ҳаракат қилмоқдалар. Шу ўринда 30 йил давомида фаолият кўрсатган Сайрам тумани маслаҳати депутатларининг меҳнатини алоҳида таъкидламоқчиман. Сайловчи омонатини рўёбга чиқариш мақсадида ўзингизга бириктирилган қишлоқларга алоҳида ташриф буюриб, халқ фаровонлигини юксалтиришга улкан ҳисса қўшяпсиз. Бундан ташқари, ижтимоий, маданий, спорт, хайрия тадбирларида ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаб келаётган халқ вакиллари ҳам бор. Туман аҳли манфаатларини ҳимоя қилиш, эл-юрт умидларини оқлаш сиз ва бизнинг асосий умумий вазифамиздир. Келгусида туманимиз фаровонлигининг юксалиши, ижтимоий-иқтисодий тараққиётга беқиёс ҳисса қўшишингизга ишончим комил. Шу муносабат билан барча юрт юкини елкасида кўтарган инсонларга самимий миннатдорчилик билдираман. Сизларга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга фаровонлик, ишларингизга муваффақиятлар тилайман, – деди туман ҳокими.

Туман маслаҳати раиси Шамхат Холмуродов самимий тилакларини изҳор этиб, Сайрам тумани ҳокими Арман Сабитов, шунингдек, турли йилларда депутатлик қилган ҳамда бугунги кунда фаолият юритаётган шахсларни “Қозоғистон Республикаси маслаҳатлари ташкил этилганига 30 йил” кўкрак нишони билан тақдирлади.

Байрам кечасида туман халқининг ҳаётини яхшилаш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда фаол иштирок этган халқ вакиллари ва бир гуруҳ соҳа етакчилари тақдирланди. Уларга Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Маориф вазири Ғани Бейсембаев, вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг ташаккурномалари топширилди.

Маросим сўнггида байрамона концерт дастури намойиш этилди.

Сайрам тумани ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-01-08, 19:57 184
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.