26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат харидлари тизими такомиллаштирилиши керак

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров ўтказган йиғилишда давлат харидлари тизимида амалга оширилган ишлар ва долзарб муаммолар муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари бюджетни самарали ва мақсадли бошқариш, лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

– Барқарор давлат харидларини тизимли ривожлантириш, тизимда рақамли технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш, давлат харидлари иштирокчиларининг шартнома мажбуриятларига риоя этишини таҳлил ва назорат қилишнинг рақамли технологияларга асосланган мажмуавий дастурини жорий этиш ҳамда лойиҳалар белгиланган муддатларда амалга оширилиши керак. Мутасадди бўлимлар туман ва шаҳарлар ҳокимлари, бошқарма раҳбарлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиши шарт. Мутасадди раҳбар ва мутахассислар учун маърифий тадбирлар ва семинарлар ўтказиш зарур. Давлат харидлари жараёнлари қонун ҳужжатларига мувофиқ ва тизимли равишда амалга оширилиши керак. Давлат харидлари тизимида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ўқув-услубий, илмий ва ахборот-таҳлилий базани такомиллаштириш даркор. Бу борада камчиликларга йўл қўйган раҳбарлар жавобгарликка тортилади, – деди Нуралхан Кўшеров.

Вилоят давлат харидлари бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Марлен Қалдаровнинг сўзларига кўра, 2024 йил бошидан буён бошқармага буюртмачилардан 1345та ариза тушган (қиймати 216,3 млрд тенге) Бугунги кунга қадар унинг 1345таси бўйича қарор қабул қилинган (қиймати – 216,3 млрд тенге). 

Йиғилишда давлат харидлари тизимидаги камчиликлар тилга олинди, тегишли фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Вилоят ҳокими мутасадди бошқарма раҳбарлари ҳамда туман ва шаҳарлар ҳокимларига бу борадаги ишларни такомиллаштириш, аниқ вазифаларни бажариш юзасидан топшириқлар берди. 

– Маблағларни ўзлаштириш, улардан фуқаролар манфаатлари йўлида фойдаланиш ва лойиҳаларни амалга ошириш қатъий назоратга олинади, – деди Н. Кўшеров.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-01-10, 22:26 153
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.