22 январь 2025 йил
booked.net
+6
°
C
+
-4°
Шымкент
Среда, 22
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳоким қурилиш иншоотларини оралади

Туркистон шаҳрида маданият уйи ва янги тиббиёт муассасаларининг қурилиши жадал суръатларда олиб борилмоқда. 

Минтақа раҳбари Нуралхан Кўшеров вилоят марказида қад ростлаётган қатор ижтимоий иншоотлар қурилиш майдонига бориб, бинокорлар билан мулоқотда бўлди. Шунингдек, пудратчи ташкилотлар раҳбарлари билан учрашиб, қатор вазифаларни юклади.

– Минтақада қурилиш суръати пасаймайди. Аввало, сифатга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ижтимоий иншоотларнинг қурилиши жадвалда белгиланган вақтда якунланиши керак. Иш жараёнида ҳеч қандай тўсиқлар бўлмаслиги керак, – деди вилоят ҳокими.

Туркистон шаҳрида Тиклаш маркази қад ростлади. Иншоот қурилиши 2023 йил сентябрь ойида бошланган эди. Янги марказ зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланади. Бу ерда болаларга мўлжалланган ўйин майдончаси ҳам бўлади. Янги бино яқин кунларда эл корига топширилади. 

Бундан ташқари, вилоят марказида Маданият уйи қад ростламоқда. Бинонинг умумий майдони 10 минг квадрат метр. Қурилиш ишларини жорий йилда якунлаш режалаштирилган. 

Минтақа раҳбари Туркистон вилоятида 2 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилиши, шунинг учун янги ижтимоий иншоотларни ишга тушириш муҳимлигини таъкидлади. У иш суръатларини сусайтирмаслик ва қурилиш учун юқори сифатли материаллардан фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-01-13, 19:52 229
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.