26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Истиқболдаги тараққиёт йўналишлари белгиланди

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев “Ана тiлi” газетасига берган мусобаҳасида мамлакатимиз ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим масалаларга тўхталиб, Ҳукуматнинг ўтган йилги фаолиятига умумий ижобий баҳо берди.

Шунингдек, Ҳукуматдан самарали меҳнат, қарор қабул қилишда дадиллик талаб қилиши, Ҳукуматнинг навбатдаги кенгайтирилган мажлисида янги режалар белгилашини маълум қилди. Президент, шунингдек, давлат тилининг нуфузини юксалтириш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ва мамлакатда амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлар ҳақида ўз фикрларини  билдирди.

“Қозоғистон ижтимоий давлат, – деди у. – Шу боис ўтган йилдан эътиборан “Миллий жамғарма – болаларга” дастури доирасида тўловлар амалга оширила бошланди. Пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, давлат хизматчиларининг маошлари оширилди. Мамлакатимиз бўйлаб юзлаб янги мактаблар, болалар боғчалари, жисмоний тарбия ва дам олиш масканлари барпо этилди. Ўндан ортиқ нуфузли хорижий олий таълим муассасаларининг бўлимлари очилди. Фанни молиялаштириш ҳажми ошди, маданият соҳаси ходимларига катта ёрдам кўрсатилмоқда. Оммавий спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Буларнинг барчасини фуқароларнинг ижодий салоҳиятини  юксалтириш учун фойдали сармоя дейиш мумкин”.

Давлат раҳбари президентлик бошқарув тизими ҳозирда Қозоғистон учун мақбул ёндашув йўли эканилигини таъкидлади. Унинг айтишича, давлат ҳокимиятининг сиёсий тизимини танлаш умумхалқ референдумида амалга оширилиши жоиз.

Қ. Тўқаев АЭС қурилиши билан боғлиқ лойиҳага Россия, Хитой ва Ғарб давлатлари компаниялари қизиқиш билдираётгани, тендер жараёнлари жорий йилда ўтказилиши ва якуний қарор кейинроқ қабул қилинишини маълум қилди.

Президент ҳуқуқ-тартибот тамойилини сақлаш ҳуқуқий давлат барпо этишнинг асоси эканлигини, жазо чораларини қўллаш жамият устидан оммавий назорат ўрнатиш эмаслигини таъкидлади.

Президент давлат тилининг келажаги порлоқ эканлигига ишонч билдириб, у жамиятда муҳим ўрин эгаллаётганини таъкидлади. Президентимизнинг тилга алоҳида эътибори давлат тилини қўлланиш  доирасида  кенгайтиришга қаратилган муҳим қадамдир.

“Қозоқ тилининг рақобатбардошлиги, уни ўрганишга қизиқиш жадал ўсиб бормоқда. Энг муҳими, қозоқ тилини билиш русумга айланган, ёшларимиз уни пухта эгаллашга интилмоқда. Давлат тили фуқароларнинг ўсиб-улғайишига, касб-ҳунар эгаллашга йўл очадиган муҳим омил сифатида қаралади”,  деди Давлат раҳбари.

Шунингдек, мазкур суҳбатда Президент таълим-тарбия, маданият, миллий тафаккур масалалари борасидаги фикр-мулоҳазаларини баён қилди. У мамлакатимизнинг истиқболдаги тараққиёти йўналишларини белгилаб берди.

Фахриддин ҚОРАТОЕВ, жамоат арбоби, 2025-01-08, 19:50 244
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.