26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятимизда инфратузилмани ривожлантириш тадбирлари жадаллаштирилади

Президент Мактубида тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, сув ва бошқа табиий захиралардан унумли фойдаланиш, ҳудудларнинг сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш, аҳолининг уй-жой шароитлари ва шаҳарлар инфратузилмасини яхшилаш юзасидан қатор мақсад ва вазифалар белгиланган. Президент топшириғига мувофиқ, вилоятимизда йил охирига қадар барча аҳоли манзилларини ичимли сув билан таъминлаш режаланган. Газлаштириш, сифатли электр ва оқава тизимлари билан таъминлаш ишлари қатъий назоратга олинган. Тадбиркорлик субъектларини инфратузилма билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеровга Туркистон шаҳри ва вилоятда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан ахборот берилиб, аҳолини сифатли инфратузилма билан таъминлаш масалалари, истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари масъул бошқармалар, коммунал хизматлар, туман ва шаҳарлар ҳокимларига бу борадаги ишларни янада кучайтириш, муаммоларни ҳал этиш, назоратни кучайтириш юзасидан топшириқлар берди. Коммунал масалаларни ўз вақтида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи Руслан Муздибеков энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва долзарб муаммолар ҳақида маълумот берди. Жорий йилда 160дан зиёд янги иншоотлар қурилиши режалаштирилиб, уларни амалга оширишнинг аниқ режаси тасдиқланган.

2025 йил охиригача бюджет маблағлари ҳисобидан 47та сув таъминоти иншоотини фойдаланишга топшириш режаланган. Шунингдек, 30та аҳоли манзилининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, молиялаштиришга йўналтирилмоқда. Йил охиригача 30 минг киши марказлаштирилган сув тизими билан таъминланади.

Вилоятда газлаштириш ишлари жадал давом этмоқда. 2025 йил охирига қадар 47та газ таъминоти иншооти фойдаланишга топширилади. 

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида жорий йилда 41та иншоот қурилмоқда. Йил охиригача 18та аҳоли манзилининг 22,3 минг нафар аҳолиси сифатли электр энергияси билан таъминланади. Туркистон шаҳридаги “Северная” (110 кВ) электр тақсимлаш станцияси ишга туширилди, Келес туманида “Қизиласкер” электр тақсимлаш станцияси (220 кВ) ва электр узатиш линияси (110 кВ) қурилиши якунланди. Бу Келес, Сариоғоч, Мақтаарал, Жетисай, Чордара ва Қазиғурт туманларини сифатли электр энергияси билан таъминлаш имконини берди. 

Вилоят ҳокими мутасадди раҳбарларга тақдим этилган ҳужжат лойиҳалари ва таклифларни маъқуллаб, уларнинг ижросини сифатли ва самарали ташкил этиш юзасидан қатор топшириқлар берди.

– Аҳолини ичимли сув, газ ва сифатли инфратузилма билан таъминлаш – асосий вазифамиз. Инфратузилма масалалари ҳамма вақт кун тартибида бўлади. Президентимиз томонидан белгиланган янги иқтисодий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири аҳоли турмуш даражасини юксалтиришдан иборат. Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил охиригача барча аҳоли манзилларини тоза сув билан таъминлаш тўғрисидаги топшириғи ижросини таъминлаш учун барча имкониятлар мавжуд. Биз аниқ режа асосида, тизимли иш олиб боришимиз керак, – деди ҳоким.

Шунингдек, вилоят ҳокими “Тоза Қозоғистон” дастури ижросини назорат қилиш юзасидан топшириқлар берди ва тадбиркорлик субъектлари раҳбарларини ўз ҳудудлари атрофида тозаликни сақлашга чақирди.

– 2024 йил якунига кўра, 807та аҳоли манзилидан (7та шаҳар ва 760та қишлоқ) 767таси, яъни 95 фоизи ичимли сув билан таъминланган. Шунингдек, 1833455 нафар (69,7 фоиз) аҳоли истиқомат қиладиган 563та аҳоли манзили табиий газ билан таъминланди, – деди у.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-01-14, 01:17 129
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.