26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Туркистон шаҳрининг алоҳида мақоми тўғрисида'' Қонун лойиҳаси тақдим этилди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркистон шаҳрига маънавий ва тарихий марказ сифатида алоҳида мақом бериш масаласини илгари суриб, тегишли кўрсатмалар берган эди. Шу муносабат билан янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Куни кеча ҚР Парламенти Мажлисида “Туркистон шаҳрининг алоҳида мақоми тўғрисида” Қонун лойиҳасининг тақдимоти ўтди. Уни Миллий иқтисодиёт вазири ўринбосари Бауржан Ўмарбеков тақдим этиб, халқ ноибларининг саволларига жавоб берди.

Ушбу муҳим мажлисда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Бейсенбай Тажибаев етакчилигида ишчи гуруҳ вакиллари ҳам иштирок этди. Мазкур қонун лойиҳаси Туркистон шаҳрининг равнақига ижобий суръат бағишлаши айтилди.

Қонун лойиҳаси Давлат раҳбарининг 2022 йил 27 сентябрда Туркистон вилоятига ташрифи чоғидаги топшириқлари ҳамда 2023 йил 10 апрелдаги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. Ҳужжатни ишлаб чиқишда Туркистон шаҳрининг Туркий давлатлар ташкилоти ва туркий оламнинг маънавий пойтахти сифатида эътироф этилиши асос бўлди. Бундан ташқари, шаҳарнинг тарихий қиёфаси ва унинг ҳудудида жойлашган тарихий-маданий обидаларни асраб-авайлаш зарурати, Туркистон шаҳрида аҳолининг тез кўпайиши ҳам сабаб бўлди. Сўнгги 6 йилда аҳоли сони 60 мингга кўпайиб, ҳозир 233 мингдан ошди.

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш давомида Англия, Италия, Ўзбекистон, Озарбайжон ва бошқа давлатларнинг тарихий обидаларни муҳофаза қилиш амалиёти ўрганилди. Муқаддам вазирлик ходимлари Туркистон шаҳрига хизмат сафари уюштириб, аҳоли билан учрашувларда Қонун лойиҳасининг қоидалари ва меъёрларини муҳокама қилган.

Туркистонда тарихий ёдгорликлар ва маданий мерособидаларини муҳофаза қилиш тадбирлари қулоч ёяди

Қонун лойиҳаси 4 боб ва 15 моддадан иборат. Мақсадлари ва вазифалари – Қозоғистон Республикасининг маънавий-маданий ва тарихий маркази сифатида Туркистон шаҳрининг шаклланиши, ривожланиши ва фаолият юритиши учун ҳуқуқий шароитлар яратиш, шунингдек, умумий давлат аҳамиятини эътироф этиш, шаҳарнинг тарихий-маданий аҳамиятга эга, жумладан, Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасининг бутундунё мероси иншоотининг муҳофаза ҳудудида жойлашган ёдгорликлар ва иншоотларни бошқариш ҳамда муҳофаза қилишнинг мақбул тизимини барпо этиш. Тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш, асраб-авайлаш ва маънавий иншоотларнинг қиёфасини сақлаш – Қонун лойиҳасининг асосий қоидалари.

Ташаббус доирасида Туркистон шаҳрининг археологик ёдгорликлари қўриқхоналарини ташкил қилиш, миллий амалий санъат усталарини қўллаб-қувватлаш, Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасининг атрофидаги қурилишларни чеклаш ва тарихий қиёфасига мос келмайдиган иншоотлар барпо этилишига йўл қўймаслик режаланган. Хусусан, мақбаранинг муҳофаза ҳудудига яқин юз метр масофада баландлиги етти метрдан ошадиган, шунингдек, ҳажми, ранги ва қурилиш материаллари бўйича тарихий ёдгорликларга мос келмайдиган иншоотларни қуришга йўл қўйилмайди.

Маҳаллий ҳокимлик ва маслаҳатнинг ваколати ортади

Қонун лойиҳаси доирасида Туркистон шаҳри ҳокимлиги ва маслаҳатига қўшимча 34та ваколат бериш кўзланган. Жумладан, шаҳар маслаҳатига 7та ваколат берилади. Улар:

* шаҳарсозлик қоидалари регламенти ва шаҳарни лойиҳалаш коди;

* шаҳарнинг тарихий, табиий, маҳаллий ўзгачаликларини инобатга олган ҳолда унинг меъморий қиёфасини шакллантириш ҳамда шаҳарсозликни режалаш;

* миллий-амалий санъат усталари харажатларини бюджетдан қоплаш тамойиллари (10 фоиздан 25 фоизгача); 

* видеокузатув, умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш иншоотларини барпо этиш тамойиллари; 

* Туркистон шаҳри ҳудудида шаҳар тимсоли ва тамғасидан фойдаланиш тартиби.

Шаҳар ҳокимлигига уч йўналишда 27та ваколат берилади. 

Биринчи йўналиш – шаҳарнинг маданий мероси ва тарихий-маданий мерос иншоотларининг сақланишини таъминлашга раҳбарлик ва назорат қилиш. Маҳаллий аҳамиятга молик тарихий ва маданий ёдгорликлардаги илмий-тиклаш ва археологик ишларнинг олиб борилишини ҳам назорат қилиш. 

Иккинчи йўналиш – қурилиш ва меъморий услуб андазалари, меъморий қиёфаси  ва шаҳарсозлик қоидаларини ишлаб чиқади. 

Учинчи йўналиш – сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, сайёҳлик иншоотларнинг қурилишини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга маслаҳатлар бериш, шунингдек, йўл бўйида хизмат кўрсатиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш кўзда тутилади. 

Вазирлик, шунингдек, мутасадди давлат идоралари билан ҳамкорликда «Қозоғистон Республикасининг баъзи қонунларига, шу жумладан, Ер кодекси, “ҚР меъморчилик, шаҳарсозлик ва қурилиш хизмати тўғрисида”, “Тарихий-маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш тўғрисида”, “ҚР сайёҳлик хизмати тўғрисида” ҚР Қонунларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш кўзланган.

Туркистоннинг сайёҳлик салоҳияти юксалмоқда

Туркистон шаҳрининг ер майдони – 22,4 минг гектар. 2024 йилнинг 1 август ҳолатига кўра, аҳоли сони – 233 533 нафар. 

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг топшириғига мувофиқ, Туркистон минтақасидаги туман, шаҳарларни тараққий эттириш ишлари жадал юритилмоқда. Жумладан, Туркистон шаҳрига алоҳида эътибор қаратилган. Олиб борилган ишлар натижасида, кўрсаткичлар яхшиланмоқда. Саноат маҳсулоти ҳажми 19 902,5 млн тенге, жумладан, қайта ишлаш саноати 11 845,6 млн тенге ёки 107,8 фоизни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 3466,3 млн тенгени ташкил қилди (иссиқхоналар – 1,5 гектар). 2024 йилнинг январь-июль ойи якунларига кўра, 22002 нафар тадбиркор рўйхатга олинган. Шаҳарга 163185,3 млн тенге сармоя жалб қилинган. Жумладан, хусусий сармоя 104508,9 млн тенгега кўпайган. Қурилиш ишлари: 109858,5 млн тенгени ташкил қилди. Фойдаланишга топширилгани – 152257 квадрат метр, жумладан, 82426 квадрат метри хусусий тартибдаги уй-жой бинолари.

Шаҳарда сайёҳлар сони ортмоқда. Сайёҳлар ва зиёратчилар сони 2023 йилда 1015211 нафар бўлса, 2024 йилнинг 6 ойида 752121 нафарни ташкил қилди. Хориждан 2022 йилда 7113, 2023 йилда 12169 нафар меҳмон келган. 2024 йилнинг 6 ойида эса хориждан 13732 нафар сайёҳ ташриф буюрган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-09-19, 20:23 378
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.