26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳоким арчаси кичкинтойларга қувонч улашди

Оқсувкент қишлоғидаги «DIAMOND» тантаналар саройида туман ҳокимининг «Хуш келдинг, Янги йил!» тадбири ўтди. Унда туман ҳокими А. Сабитов, туман прокурори Д. Тлемисов, туман “АМАNАТ” партияси Сайрам туман бўлими ижроия раиси Қ. Сиздиқов, туман таълим бўлими мудири Б. Ахметов, туман ҳокими ўринбосари М. Алипов, туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, фуқаро муҳофазаси подполковниги А. Тўлепбергеновлар иштирок этишди.

Ранг-баранг чироқлар, бежирим безаклар, чиройли арча болаларга қувонч бахш этди. Туман ҳокими А. Сабитов арча чироқларини ёқиб, болажонларни Янги йил билан табриклади ва эзгу тилакларини изҳор этди.

Болаларга эсдалик совғалари, ширинликлар тарқатилди. Тадбирда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари ва кам таъминланган оилаларнинг 120 нафар фарзанди иштирок этди. Қорбобо, Қорқиз, Илон ва турли эртак қаҳрамонлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. Шунингдек, болажонлар ҳам санъатини намойиш этиб, Қорбобонинг совғаларидан баҳраманд бўлдилар.

Бу оқшомда янграган гўзал қўшиқлар ва саҳна кўринишлари болажонларда унутилмас таассурот қолдирди. 

З. АҲМАДЖОНОВ, 2024-12-31, 04:20 172
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.