26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эҳтиром. Эътироф. Эътибор

Туркистон вилояти марказида “Туркистонни яшнатаётганлар” тадбири ўтди ва унда йилнинг энг яхши вакилларига эҳтиром кўрсатилди. Тантанали йиғилишда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди ҳалол меҳнати билан қадр топиб, ўз соҳасида муваффақиятларга эришаётган бир гуруҳ фуқароларга мукофотлар топширди.

– Бу йил Туркистон вилояти ташкил топганига 6 йил тўлди. Бу давр вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги улкан ўзгаришлар билан тарих зарварақларига муҳрланади. Яқинда Давлат раҳбарининг таклифи билан Туркистон шаҳрига алоҳида мақом бериш мақсадида махсус Қонун ишлаб чиқилиб, Парламент уни биринчи ўқишда қабул қилди. Мазкур Қонун тарихий шаҳарнинг тараққиётига янги суръат бағишлайди. Бу ижобий ўзгаришларнинг барчасида сизнинг меҳнатингиз алоҳида аҳамиятга эга. Вилоят тараққиётига қўшган ҳиссангиз учун ташаккур! Бурчини дилдан адо этаётганлар албатта, муваффақиятга эришади. Биз ёшлар ва жамиятимиз онгига меҳнатсеварликни, ватанпарварликни сингдиришимиз керак. Тарихий Туркистонимизни рақобатбардош, фаровон ва обод ҳудудга айлантириб, биргаликда ривожлантирайлик! – деди Дархан Сатибалди.

Йилнинг якуний йиғилишида меҳнати барчага ибрат бўлган бир гуруҳ фуқаролар “Алоҳида хизматлари учун” ва “Меҳнат фахрийси” медаллари билан тақдирланди.

Жорий йилнинг март ойида Туркистон вилоятида “Ибратли қишлоқ” вилоят кўрик-танлови бошланди. Танлов қишлоқларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва ривожлантиришга қаратилган. Келгуси йилда ғолиб қишлоқларда, бир вақтнинг ўзида биттадан ижтимоий иншоот қурилади.

Тантанали маросимда мазкур қишлоқлар раҳбарлари тақдирланди. 

Шунингдек, 40та турли номинациялар бўйича йил пешқадамлари тақдирланди.

Тадбир сўнггида йиғилганларга вилоят санъат усталари ва эстрада юлдузлари иштирокидаги мусиқий-хореографик дастур тақдим этилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-12-31, 03:56 136
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.