26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда – Президент арчаси

Вилоятимиз пойтахтида Қозоғистон Республикаси Президенти номидан болалар учун Янги йил байрами тадбири уюштирилди. Арчанинг чироқлари ёқилгач, минтақа раҳбари болаларни байрам билан табриклади.

“Бугун биз сизлар билан Янги йил байрами арафасида ўзига хос қувонч ва бахтни баҳам кўрмоқдамиз. Президент арчаси сиз учун мўъжизалар ва эртаклар оламининг эшикларини очадиган байрамдир. Янги йил орзуларни илҳомлантирадиган, келажакка ишонч бағишловчи байрамдир. Сиз эса бизнинг келажагимиз ва юрт фахрисиз. Туркистон вилоятида болаларнинг сифатли таълим-тарбия олиши, қобилиятини ривожлантириш учун шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2024 йилда Давлат раҳбарининг топшириғига биноан вилоятда 29та замонавий мактаб қурилиши бошланиб, келгуси йили фойдаланишга топширилади.

Ўтган йили 40 минг нафардан ортиқ ўқувчи ёзги оромгоҳларда дам олиб, маданият масканларига саёҳат қилди. Шунингдек, республика олимпиадаларида вилоятдан 520 нафар ўқувчи иштирок этиб, уларнинг 200 нафарга яқини совринли ўринларни қўлга киритди. Бу ютуқлар таълим соҳасини тизимли қўллаб-қувватлаш самарасидир. Биз келгусида ҳам болалар учун қулай шароитлар яратишда давом этамиз. Ҳар бир кунингиз бахтга тўлсин, барча орзуларингиз рўёбга чиқсин. Янги йилингиз билан, азиз болалар! – деди Дархан Сатибалди.

Байрам тадбирида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, республика ва халқаро олимпиадалар ғолиблари бўлган 200 нафар болага Президент номидан эсдалик совғалари топширилди. Вилоят раҳбари мактаб ўқувчиларига эсдалик мактублари, ширинликлар, шунингдек, ўқув қуроллари, “Халқ эртаклари” китоблари ва пул мукофотларини топширди. Мукофотланганлар орасида кентовлик талаба Гаухар Шаймерден ҳам бор, у жорий йил баҳорда сув тошқинидан жабр кўрган ғарбий вилоятлар аҳолисига ўз жамғармаларини хайрия қилиб, жамоатчиликнинг олқишига сазовор бўлган эди.

Фестивалда халқ эртаклари қаҳрамонлари болаларни хушнуд этди, қўшиқ ва рақслардан иборат махсус концерт дастури уларда ёрқин таассурот қолдирди.

Таъкидлаш жоизки, Янги йил олдидан 200 нафар мактаб ўқувчиси бир кун давомида Туркистоннинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилди. Улар кўнгилочар марказларда ҳордиқ чиқаришди, кинотеатрда мультфильмлар томоша қилишди.

2024-12-25, 23:08 169
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.