26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари Маулен Ашимбаевни қабул қилди

Маулен Ашимбаев Сенатнинг фаолияти ва истиқболдаги режалари ҳақида ахборот берди.

– Учинчи сессия бошланганидан буён Парламент Давлат раҳбарининг Мактубида белгиланган вазифалар ва топшириқлар, уй-жой сиёсати, таълим ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунлар, таълим соҳасидаги жамғарма тизими, биржа савдоси ва тадбиркорлик, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланимига қарши 28та қонун қабул қилинди. Ҳозирда Парламентда ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қурилиш саноати, ўрмон хўжалиги ва алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни қўллаб-қувватлашга оид қонун лойиҳалари кўрилмоқда. Бу – сенаторлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган ҳужжатлар. Сенат қўмиталари томонидан муҳим ташаббуслар илгари сурилгани ва улар кўплаб долзарб масалалар ечимига хизмат қилганини таъкидлаш лозим. Мисол учун, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг суғурта бозори самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлари мазкур соҳани такомиллаштиришга оид муҳим қарорларда ўз ифодасини топди, – деди у.

Унинг сўзларига кўра, йил бошидан буён Сенатда 50 га яқин тадбир ўтказилган, сенаторлар томонидан Ҳукуматга 67та депутатлик сўрови йўлланган. Шунингдек, парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш доирасида 40дан ортиқ халқаро учрашувлар ташкил этилди.

Келгуси йилда юқори Палата Бюджет, Қурилиш, Сув, Солиқ кодекслари, “Туркистон шаҳрининг алоҳида мақоми тўғрисида”ги ва “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қайта кўриб чиқилишини маълум қилди. Шунингдек, “Ишчи касблари йили”га бағишланган Парламент соатлари ўтказилиши режаланган.

Қозоғистоннинг барқарор тараққиёти соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш юзасидан Парламент комиссияси фаолияти ҳақида маълумот берди. Бу комиссия Давлат раҳбари фармойиши билан ташкил этилган.

Маулен Ашимбаев Президент томонидан минтақаларни янада ривожлантириш юзасидан белгиланган вазифалар Палата фаолиятининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади. 

М. Ашимбаев Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VIII съездига тайёргарлик жараёни ҳақида ахборот берди.

Ушбу анжуман 2025 йил сентябрда Астана шаҳрида ўтади.

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2024-12-25, 23:11 97
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.