26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари хизмат сафари билан Туркистон шаҳрига келди

Сафар доирасида Қасим-Жўмарт Тўқаев вилоятдаги таълим, маданият ва спорт иншоотларида, шу жумладан, "Дўстлик уйи"да бўлиб, фаоллар билан учрашди. Шунингдек, қатор корхоналарга бориб, минтақада амалга оширилаётган сармоявий лойиҳалар билан танишди.

ҚР Президентининг Туркистон вилоятига сафари Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди.

Давлат раҳбари ёзувчи, олим, туркий оламнинг маънавий устози Хожа Аҳмад Яссавий ҳамда мақбара ҳудудида дафн этилган бошқа тарихий шахслар руҳига Қуръон тиловат қилди.

Қасим-Жўмарт Тўқаевга ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган мақбарада олиб борилаётган мажмуавий илмий-тадқиқот ишлари ҳақида баён қилинди.

Сўнг Давлат раҳбари “Таълим-Инновация” лицей-интернатига ҳам ташриф буюрди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев ушбу таълим масканидаги билим бериш жараёнининг ўзгачалиги ва ўқувчиларнинг илмий-тадқиқот лойиҳалари билан танишди.

Лицейда табиатшунослик-математика йўналишига устуворлик қаратилган. Дарслар инглиз тилида олиб борилади.

Йил бошида янги бино фойдаланишга топширилиб, лицей-интернат Кентовдан Туркистон шаҳрига кўчирилди. Ҳозир бу ерда 500дан зиёд ўқувчи таълим олади.

Президент ўқув ва тўгарак кабинетлари, спорт залини оралаб, ўқувчилар билан мулоқотда бўлди.

Давлат раҳбари мамлакатимиз келажаги ёш авлод қўлида эканини таъкидлаб, уларнинг аъло баҳоларга ўқишига муваффақият тилади.

 

 

Aкorda.kz. маълумотлари асосида., 2024-09-28, 02:32 444
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.