26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Газета – жамият ҳаётининг ўткир қуроли

Даврий нашрлар раҳбарлари ва журналистлари, жумладан, ҚР Журналистлар уюшмасининг вилоят бўлими раиси в. б. М. Даулетов, “DIDARBEK.kz” ахборот агентлиги директори А. Ассенди, “Жас алаш” газетасининг махсус мухбири Б. Даут, журналист Б. Тайжан, “Өзге пікір” газетасининг бош муҳаррири Ш. Мўлдабек, “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси директор-бош муҳаррири Р. Алибоев, “Минтақавий алоқалар хизмати” бўлими раҳбари Т. Байтас ва бошқалар Тўлебий туманида «Төлеби туы» газетаси ходимлари билан учрашув ўтказишди.

Нашр бош муҳаррири Абдималик Рахманқулов меҳмонларни таҳририят фаолияти билан таништирди.

“Төлеби туы” газетаси бой тарихга эга, аниқ йўналиш, кенг ўқувчилар оммасига эга нуфузли нашрлардан бири.

1935 йилда «Сталин жолы» газетасидан бошланган нашр йиллар давомида кўплаб босқичларни мардонавор енгиб ўтди. Бу газета халқимиз ўз бошидан кечирган барча тарихий жараёнлар: Шўро тузуми, жамоалаштириш, индустрлаштириш, кооперациялар ва пайчилик ҳаракатлари, оммавий қатағон, Иккинчи жаҳон уруши, урушдан кейинги ҳамда турғунлик даври ва ниҳоят, Қозоғистоннинг давлат мустақиллиги, унинг шонли саналарини мисли ўзида қуёшни акс эттирган қатра мисоли фаолият юритиб келмоқда. 

Газета туманнинг кўплаб хонадонлари ва идораларга етиб бормоқда ҳамда улар, ҳеч қандай муболағаларсиз, туман ва шаҳар аҳлининг қувонч ва ташвишлари, ёруғ умидлари билан яшаб келмоқда. Шунинг ўзи ҳам бу нашрларнинг ҳаётий эҳтиёж эканлигини кўрсатиб турибди.

 Бугун замон талабига кўра ўзгариб бораётган нашр давлат сиёсатини кенг тарғиб этувчи, халқ билан ҳокимият ўртасидаги олтин кўприкка айланди.

“Төлеби туы” газетаси Тўлебий туманининг бунёдкорлик фаолиятига оид солномасини ёзишга беқиёс ҳисса қўшди. Газета жамоаси оддий одамларнинг дарди ва ижтимоий муаммоларини дадил кўтармоқда.

Тадбирда ОАВ ходимларининг медиасаводхонликни ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлари, туман газеталарининг замонавий шароитдаги фаолияти ва ишончли оммавий ахборот воситаларига айланиш истиқболларига тўхталиб, рақобатбардошликни ошириш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Туман газеталари жамаоалари билан учрашувлар давом этмоқда. Таъкидлаш жоизки, туман оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, газета ва журналлар қандай мақом ва миқёсда бўлмасин, давлат сиёсатининг, жамият ҳаётининг ўткир қуроли. Буни ҳеч қачон назардан қочирмаслик керак. Қолаверса, улар билим, таълим ва тарбиянинг муҳим воситаларидан бири эканлигига ҳам шак-шубҳа бўлиши мумкин эмас. 

Чунки, ҳали шу пайтга қадар газета ва журналлар мутолаасидан бирор киши зарар кўрмаган. Аксинча, ҳозирда газета-журналлар ва китоблар мутолааси ўрнини эгаллаган телефонлар, турфа тармоқлар орқали тарқатилаётган ҳар хил хабарлар ёшларни йўлдан адаштирмоқда. 

Шу нуқтаи назардан, туман газеталарининг фаолияти билан танишиш, муаммоаларини ўрганиш мақсадида ташкил этилган гуруҳнинг ушбу ташаббуси таҳсинга сазорвордир. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2024-10-29, 21:24 834
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.