26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚР Президенти Япония Бош вазирининг махсус маслаҳатчиси Акихиса Нагашимани қабул қилди

– Қозоғистон Япония билан стратегик ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратади. Икки давлат ўртасида дўстлик ва ўзаро англашувга асосланган яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Қозоғистон ва Япония бир-биридан узоқда, лекин дўстлигимиз мустаҳкам, – деди Давлат раҳбари.

Қасим-Жўмарт Тўқаев давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий, сармоявий ва илмий-техникавий алоқаларни кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлигини таъкидлади. Президент Япониянинг Қозоғистон иқтисодиётига киритган сармояси миқдори 8 миллиард доллардан ошганини қайд этди.

Шунингдек, Қозоғистон хорижий сармоядорлар, жумладан, илғор япон компаниялари учун қулай шарт-шароитлар яратишга тайёр эканини таъкидлади.

Махсус маслаҳатчи Президентга Япония Бош вазири Шигеру Ишибанинг самимий тилакларини етказди, шунингдек, Токио Қозоғистон - Япония кўп қиррали муносабатларини янада жонлантиришга содиқлигини тасдиқлади.

Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Акихиса Нагашима олий даражадаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлаб, савдо, энергетика, транспорт, таълим, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларини, шунингдек, иқлим ўзгариши масалаларини муҳокама қилдилар.      

24.kz. маълумотлари асосида, 2025-02-04, 01:38 55
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.