26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон: тараққиёт, сармоя ва янги иш ўринлари

Туркистон шаҳри ҳокими Азимбек Пазилбекули оммавий ахборот воситалари вакиллари билан матбуот анжумани ўтказди. Шаҳар ҳокими Туркистон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти тўғрисида гапириб, амалга оширилган ишлар ва режалар билан таништирди. 

Туркий оламнинг маънавий, сайёҳлик пойтахти – Туркистон шаҳрининг аҳоли сони сўнгги уч йилда 23,9 фоизга кўпайиб, 2024 йилнинг 1 декабрида 236954 одамни ташкил қилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида асосий кўрсаткич – ялпи минтақавий маҳсулот ҳажми шаҳар вилоят марказига айлангандан буён 4,5 баравар кўпайиб, 2023 йилда 370,8 млрд. тенгени ташкил қилса, 2024 йилда 452,6 млрд. тенгега етди.

Айни дамда шаҳарда умумий майдони 310 гектардан иборат иккита саноат минтақаси мавжуд. Жумладан, битта иқтисодий минтақа майдони 180 гектар, бугунги кунда бу ерда 126 млрд. тенгени ташкил қиладиган, 3050 янги иш ўрни очиш имконини берадиган 15та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Бундан ташқари, умумий майдони 190 гектарни ташкил қиладиган индустриявий ҳудуд фаолият юритади, унда 10,5 млрд. тенгени ташкил қиладиган 21та лойиҳа амалга оширилган. Келажакда қиймати 15,8 млрд. тенгелик, 525 одамни иш билан таъминлайдиган 19та лойиҳа ишга туширилади.  

2025-02-06, 02:39 37
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.