26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Оналарга эҳтиром кўрсатилди

Туркистон шаҳрида 8 Март – халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган “Оламнинг гултожи – она” мавзуида байрам тадбири ўтди.

Унда вилоятимиз тараққиётига ҳисса қўшиб, меҳнати билан эл олқишига сазовор бўлган хотин-қизлар, кўп болали оналар, ишчи касбларининг муносиб вакилалари иштирок этди.

Меҳрибон оналар, муҳтарама опа-сингилларимизни байрам билан вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров қутлади. Эл равнақига ҳисса қўшиб келаётган хонимларга эҳтиром кўрсатди.

– Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев 2025 йилни “Ишчи касблари йили” деб эълон қилди. Ишчи оналаримизга, опа-сингилларимизга иззат-икром кўрсатилмоқда. Минтақада меҳнат қилиб келаётган оналаримиз ҳар томонлама қўллаб-қувватланади. Тарихда Тўмарис, Қорасоч она, Дўмалақ она, Бўпай хоним сингари оналаримиз бўлган. Сизлар уларнинг анъанавий йўлини давом эттириб, жамиятни эзгуликка чорлаб келмоқдасизлар. Ушбу меҳнатингиз учун миннатдорчилик билдираман, – деди Нуралхан Кўшеров.

Юксак савияда уюштирилган концертда Туркистон мусиқий-драма театр жамоаси оналар меҳр-муҳаббатини улуғлайдиган театрлаштирилган саҳна асарини намойиш этди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-03-13, 21:56 111
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.