26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон – Ўзбекистон муносабатлари янги босқичда

ҚР Парламент Сенати Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо алоқаларини мустаҳкамловчи ҳужжатни маъқуллади

ҚР Парламенти Сенатининг умумий мажлисида “Қозоғистон Ҳукумати ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази фаолиятини созлаш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун маъқулланди.

Қонуннинг асосий мақсади икки томонлама ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш. Ўзбекистон Қозоғистоннинг Марказий Осиёдаги асосий савдо ҳамкорларидан биридир. Икки давлат ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлашга асосланган бўлиб, турли йўналишларда жадал ривожланмоқда.

– Мазкур шартноманинг имзоланиши Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 20-йиғилиши қарорини амалга ошириш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир. “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази минтақадаги энг йирик юк оқимларини бирлаштириш, қайта ишлаш ва тақсимлаш маркази, шунингдек, “Шимол – Жануб” транспорт йўлаги доирасида саноат кооперациясини ривожлантириш маркази бўлиб хизмат қилади, – деди сенатор Алишер Сотволдиев.

Бу марказ Қозоғистоннинг “Атамекен” ва Ўзбекистон томонидаги “Гулистон” назорат-ўтказиш бекатларига яқин жойлашган. У ишлаб чиқариш майдончалари, омборлар ва транспорт инфратузилмасидан иборат бўлади. Бундай қарор юк ташишни тезлаштириш, логистика харажатларини камайтириш, етказиб бериш занжири иштирокчилари сонини камайтириш, якуний мижоз учун маҳсулот таннархини пасайтириш ва етказиб бериш самарадорлигини ошириш имконини беради. Шартномага мувофиқ, марказнинг умумий майдони 100 гектарни ташкил этади. Бу ҳудудга минтақавий саноат ҳудуди мақоми берилади.

– Туркистон вилояти томонидан ўтказилган очиқ танловни “Trans Continental Logistic Gr” компанияси бевосита сармоядор сифатида ютиб олди. У марказнинг ички ва ташқи инфратузилмасига сармоя киритади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, зарур сармоялар тахминан 27 миллиард тенгени ташкил этади. Сармоя шартномалари имзолангач, молиялаштиришнинг аниқ шартлари ва миқдорига аниқлик киритилади. Марказнинг расмий очилиш маросими 2027 йилнинг биринчи ярмида ўтади. У янги ишлаб чиқариш ва иш ўринларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини қайта ишлаш, шунингдек, фармацевтика, электротехника, кимё, терини қайта ишлаш, тўқимачилик ва тикувчилик каби соҳаларда ишлаб чиқаришни ривожлантиришга кўмаклашади. Бу, ўз навбатида, яқин беш йилда товар айланмасини 10 миллиард АҚШ долларига етказишга хизмат қилади, – деди депутат.

Битимнинг ратификация қилиниши чегарага яқин давлатлар билан икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси марказини ташкил этиш орқали ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини жонлантириш имконини беради.

24.kz. маълумотлари асосида, 2025-03-14, 22:54 81
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.