26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент халқаро ҳамкорлик бўйича Европа комиссари Йозеф Сикелани қабул қилди

Қасим-Жўмарт Тўқаев Европа Иттифоқининг олий мартабали вакилига эътибор қаратар экан, мамлакат муҳим ташқи иқтисодий ва сармоявий ҳамкор сифатида ташкилот билан ҳар томонлама стратегик шерикликка устувор аҳамият қаратишини таъкидлади.

– Қозоғистон Европа Иттифоқининг Марказий Осиёдаги асосий ҳамкори бўлиб қолмоқда. Ҳамкорлик доирасини кенгайтириш тўғрисидаги битим мустаҳкам пойдевор сифатида хизмат қилмоқда, – деди Давлат раҳбари.

Йозеф Сикела Президентга учрашув учун миннатдорчилик билдириб, Европа Иттифоқи минтақага алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлади.

– Марказий Осиё Европа Иттифоқининг муҳим ҳамкори бўлиб, бу келажак учун улкан салоҳиятларни рўёбга чиқаради, – деди комиссар Йозеф Сикела. – Ҳозирги дунёвий муаммолар мустаҳкам шериклик зарурлигини ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ намоён этмоқда ва мен ўз хизматим давомида асосий эътиборни Европа Иттифоқи ва Марказий Осиёдаги ҳамкорлар сифатли иш ўринларини яратиш, бизнес учун янги имкониятлар очиш ва таълимдан тортиб замонавий инфратузилмагача бўлган асосий хизматларни яхшилаш учун биргаликда илгари сураётган Global Gatewayнинг асосий лойиҳаларига қаратаман.

Қ. Тўқаев ва Й. Сикела асосий эътиборни транспорт даҳлизлари, логистика инфратузилмасини, барқарор энергия ва рақамли лойиҳаларни ривожлантириш борасида жорий ва янги иқтисодий дастурларга қаратди ва икки томонлама кун тартибининг аниқ масалаларини муҳокама қилди.

Шу билан бирга, минтақавий ва дунёвий муаммолар юзасидан фикр алмашиб, халқаро майдонда, жумладан, “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” ҳамкорлиги доирасида алоқани янада ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Европа комиссари ташрифининг мақсадларидан бири иш ўринларини кўпайтириш ва барқарор иқтисодий тараққиётга қаратилган Европа Иттифоқининг Global Gateway сармоявий стратегияси қамровини кенгайтиришдан иборат. 

Global Gateway — Европа Иттифоқининг дунёвий сармоявий тенгсизликни қисқартириш ва рақамли, энергетика ва транспорт соҳаларида заковат ҳамда хавфсиз алоқаларни рағбатлантириш, шунингдек, соғликни сақлаш, таълим, тадқиқот тизимларини мустаҳкамлаш стратегиясидир.

Akorda.kz. маълумотлари асосида, 2025-03-14, 22:59 60
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.