26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Меҳнат хавфсизлигига доимий эътибор зарур

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигига қарашли Республика меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институтининг Шимкент шаҳар ва Туркистон вилояти бўйича филиали директори Фахриддин Қоратоев ҚР Маориф вазирлигининг Туркистон вилояти бўйича таълим соҳасида сифатни таъминлаш департаменти раҳбари Ғалимжан Алматов ҳамда ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси қўмитасининг Туркистон вилояти бўйича департаменти раҳбари Алиш Амангелди билан учрашди.

Учрашувда сўнгги йилларда вилоятдаги иш ўринларида бахтсиз ҳодисаларнинг ортгани айтилди. Шу муносабат билан ходимларнинг меҳнат хавфсизлиги ва меҳнат қонунчилиги талабларини бажариш бўйича малакасини ошириш масалалари кўриб чиқилди. 

Маълумки, 2025 йил ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Фармони билан «Ишчи касблари йили» деб эълон қилинган. Унда, жумладан, техник ва касбий таълим тизимини ислоҳ қилиш зарурлиги таъкидланган. Бу ташаббус ишчи касбларининг нуфузини ошириш, жамиятда меҳнатсеварлик ва касбийлик ғояларини тарғиб қилишга қаратилган. Шу муносабат билан вилоятда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ва ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида мажмуавий чоралар қабул қилиш зарур.

Учрашув якунида томонлар вилоятда меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ва ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар. Ушбу келишув доирасида ходимларнинг малакасини ошириш, меҳнат қонунчилиги талабларини бажаришни кучайтириш ва иш жойларида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича аниқ чоралар кўрилади. Ушбу ташаббуслар минтақада меҳнат муносабатларининг барқарорлигини таъминлашга, ишчиларнинг хавфсизлиги ва фаровонлигини яхшилашга ёрдам беради.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2025-04-07, 19:47 63
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.