26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Инфратузилма ва саноат равнақ топади

Туркистон шаҳрида “АМАNАТ” партиясининг вилоят маслаҳатидаги депутатлик фракцияси йиғилиши ўтди. Уни партия вилоят бўлими раиси, фракция етакчиси Алтинсари Умбеталиев олиб борди.

Тадбирда партиянинг 2023-2027 йилларга мўлжалланган “Халқ билан бирга!” сайловолди дастурини амалга ошириш бўйича Йўл харитасининг 2024 йилдаги сарҳисоби ва галдаги режалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда партиянинг вилоят бўлими раиси ўринбосари Қалийма Жантўреева ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасовнинг маърузалари тингланди.

Вилоят ҳокими Н. Кўшеров фракция таркибидаги депутатларга минтақани ривожлантириш борасидаги қўшимча тадбирлар давом эттирилишини маълум қилди.

– Олдимизда вилоят аҳолиси учун қулай муҳит яратиш, аҳоли фаровонлигини ошириш вазифаси турибди. Сиз билан бирга бу йўналишда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ижтимоий соҳада ўтган йили 26та янги таълим иншооти қурилиб, 337та мактабда таъмирлаш ишлари олиб борилди. 55та янги соғликни сақлаш муассасаси қурилиши якунланди. 30та аҳоли манзилида янги сув қувурлари ўрнатилди ва қамров даражаси 95 фоизга етди. Ўтган йили 53та қишлоқ табиий газга уланди. Бундан ташқари, 1000 чақиримдан ортиқ йўлда қурилиш-таъмирлаш ишлари юритилди ва қониқарли ҳолатдаги йўлларнинг улуши 93,7 фоизга етди. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелулининг бюджет маблағини қайта кўриб чиқиш бўйича берилган кўрсатмасига мувофиқ вилоят бюджетига ўзгартиш киритилмоқда. Маблағ, биринчи навбатда, ҳал қилиниши зарур бўлган масалаларга йўналтирилади. Аввало, биз аҳолини ижтимоий инфратузилма билан таъминлаш ишларини амалга оширамиз. Барча имкониятлардан фойдаланиб, минтақа иқтисодиётини кучайтиришимиз керак, – деди Н. Кўшеров.

Мажлисда депутатлар мутасадди раҳбарларга саволлар бериб, долзарб масалаларни кўтаришди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-04-07, 19:53 76
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.