26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўкаламзорлаштириш – давр талаби

Вилоятимизда  “Тоза Қозоғистон” дастури доирасида  ҳудудларни ободонлаштириш, яшил майдонга айлантириш мақсадида баҳорги кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, Сариоғоч  шаҳри ҳудудидан ўтувчи республика аҳамиятидаги А-15 автомобиль йўли бўйига  300 туп қарағай, олхўри, терак кўчатлари ўтқазилди. Тадбирда туман ҳокими билан бирга давлат мутасаддилари, тадбиркорлар, туман аҳолиси, кўнгиллилар иштирок этди.

Тадбирда   800га яқин киши иштирок этиб,  4 дона техника сафарбар этилди

Жетисай туманида яшил ҳудуд яратиш мақсадида 5,5 минг туп турли дарахт кўчатлари ўтқазилди. 

Баҳорги экиш кампаниясида  ўқитувчилар, туман ёшлари, фаоллар иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган йили туман аҳолиси кўп ташриф буюрадиган дам олиш масканлари, майдонлар, истироҳат боғлари, хиёбонларга 23 минг туп  манзарали дарахт  кўчатлари ўтқазилди.

Тўлебий туманида  Қазиғурт тоғи этагида жойлашган Абай овулидаги 150 оилага  дарахт кўчатлари бепул тарқатилди. 

Сайёҳлар кўп келадиган Алату  ва Қасқасу қишлоқлари ҳудудида минглаб турли кўчатлар  ўтқазилди. 

Кемеқалған қишлоғида  ўтган шанбаликда сўзга чиққан  туман маслаҳати котиби Нурлан  Қўйбағаров ҳам ўз ҳисобидан  қишлоқ  аҳлига 1000 туп кўчат ҳадя  қилди.

“Тоза соҳил” тадбири доирасида тумандаги сув муҳофазаси ҳудудлари, дарё қирғоқлари, йўл ёқалари кул ва чиқиндилардан тозаланди. Шунингдек, болалар майдончалари, ички кўчалар, истироҳат боғлари, хиёбонлар тозаланиб, чиқинди махсус жойга олиб чиқилди.

Тозалаш тадбирларига 350 киши ва 15та техника жалб қилинди.

Бугунги кунда Тулкибош  туманида 100дан зиёд  булоқ,  дарёлар, кўллар мавжуд. Шу кунларда  Шақпак бобо қишлоғидан бошланувчи Арис дарёси бўйи ифлосланиб кетган эди.

Туманда ўтган шанбаликда  унинг  7 чақирими тозаланди. Тадбирда туман ҳокими Асқар Естибаев бошчилигидаги туман ҳокимлиги ва мустақил бўлимлар мутахассислари ҳамда муассасалар ходимлари, Тулкибош агробизнес коллежи ҳамда  мактаб ўқувчилари ва кўнгиллилар, туман аҳолиси иштирок этди. 

Қатор қишлоқларда  янги истироҳат боғлари барпо этимоқда.

–  Қишлоқларимизга файз бағишловчи янги боғлар аҳоли саломатлигини яхшилашга, халқимизнинг фаровон турмуш кечиришига  ҳамда ҳудудлар иқлимини мўътадиллаштириштирмоқда.

Ҳовли-жойлар, кўп қаватли  уйлар, боғ-роғлар, далаларда  тозалик ва ободонлаштириш,  теварак-атрофдаги дарахтларга  шакл бериш, оқлаш, йўл, ариқ ва  қувурларни тозалаш, чиқиндиларни белгиланган жойга чиқариб  ташлаш халқимизга одат бўлиб  қолган. Бу ўзаро меҳр-оқибат,  ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, ҳудудларни ободонлашти-риш ва кўкаламзорлаштириш,  санитария ҳолатини яхшилашга  хизмат қилади, – деди А. Естибаев. – Бугунги кунда  йирик аҳоли манзилларида кўкаламзорлаштириш ишларини  режа асосида ташкил этиш муҳим  аҳамият касб этади. Қишлоқлар  қиёфаси ўз навбатида аҳолининг,  халқнинг яшаш маданиятидан  далолат беради.

Мухтасар қилиб айтганда, Давлат раҳбарининг  Қозоғистонни тоза   яшил  ўлкага айлантириш ташаббусини  туркистонликлар  якдиллик билан  қўллаб-қувватламоқдалар.

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2025-04-07, 20:07 39
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.