26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон ислоҳотлари – дунё эътирофида

Ўзбекистонда Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеясининг юбилей сессияси ўтди.

Анжуман иштирокчилари парламентларнинг ижтимоий тараққиёт ва ижтимоий адолатни таъминлашдаги аҳамиятини муҳокама қилдилар. Қозоғистон Парламенти делегациясига Мажлис раиси Ерлан Қўшанов раҳбарлик қилди.

Мажлис раиси ўз маърузасида таъкидлаганидек, асрлар давомида халқлар ва маданиятларни боғлаб келган Буюк Ипак йўли анжуманининг ташкил этилиши улкан рамзий аҳамиятга эга.

Парламентлараро Иттифоқнинг 150-Ассамблеяси мавзусининг долзарблигига тўхталар экан, у БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш томонидан таклиф этилган янги ижтимоий шартнома ғояси янги дунёвий муаммолар олдида аҳамиятлироқ бўлганини алоҳида таъкидлади.

– Қозоғистоннинг ислоҳотлари адолат ва ҳамжиҳатликка асосланган. Бош йўналиш – инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатлари масаласи. Амалга оширилаётган барча ислоҳотларимиз марказида инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу ғоя мужассам. Зеро, адолат – Президентимиз Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг сиёсий йўналишининг мафкуравий асоси ҳисобланади. Унинг раҳбарлигида Адолатли Қозоғистонни барпо этишга қаратилган тизимли сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу жамиятнинг сиёсатда иштирок этиш қобилиятини оширди ва ижтимоий тенгсизликни камайтирди. Тенг ҳуқуқлилиликни ривожлантириш, соғликни сақлаш ва таълимдан фойдаланиш, миллий бойликни адолатли тақсимлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буларнинг барчаси Парламент томонидан қабул қилинган қонунларда акс эттирилмоқда, – деди Ерлан Қўшанов.

Мажлис раиси Қозоғистонда барча фуқаролар учун муносиб меҳнат шароитлари ва касбий тараққиёти учун тенг имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганини ва Давлат раҳбари 2025 йилни “Ишчи касблари йили” деб эълон қилганини таъкидлади. 

– Қозоғистон халқаро ҳамкорликни ривожлантирган ҳолда ички ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширмоқда. Қозоғистон Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистонни барқарор ривожлантириш мақсадида Алмати шаҳрида БМТнинг минтақавий марказини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди. Шу муносабат билан БМТ Бош Ассамблеясининг тегишли резолюциясини бир овоздан маъқуллагани учун ташкилотга аъзо барча мамлакатларга самимий миннатдорчилик билдираман, – деди Мажлис раиси.

Иккинчи куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев дунёнинг олий парламент делегациялари олдида нутқ сўзлади. 

2025-04-10, 20:11 131
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.