26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Легионерларни бюджетдан молиялаш тақиқланади

ҚР Президенти легионерларни бюджетдан молиялашни тақиқловчи қонунни имзолади.

Қонун мамлакатнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган. 

“Давлат раҳбари “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича, шунингдек, ортиқча қонунчиликни тартибга солишнинг олдини олиш борасида ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади”, дейилади хабарда.

Ваколатли орган спортнинг устувор турларининг республика ва ҳудудий рўйхатини ишлаб чиқади, юқори натижаларга эришган спорт турлари рўйхатини ва уларни бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартибини белгилайди.

Асосий спорт турлари халқаро майдонда эришилган натижаларга қараб белгиланади. Булар Олимпия, Паралимпия, Сурдолимпия, Осиё, ПарОсиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари, шунингдек, миллий спорт турларидир.

Чет эллик легионерларни бюджет ва квазидавлат шўъбаси субъектлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тақиқланади.

Бундан буён бюджет маблағлари фақат тўртта йўналишга сарфланади: спортнинг юқори ютуқлари, жумладан, спортнинг устувор йўналишлари, давлат жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари фаолияти, оммавий спорт, спорт инфратузилмасини ривожлантириш.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

2025-04-17, 02:10 206
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.