26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муҳим масалалар муҳокама қилинди

Туркистон шаҳрида Ижтимоий ҳамкорлик ҳамда ижтимоий ва меҳнат муносабатларини созлаш борасида уч томонлама комиссиянинг дастлабки мажлиси ўтди. 

Янгидан тузилган комиссия мажлисига вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсенбай Тажибаев раислик қилиб, олиб борди. Кун тартибида учта масала кўрилди.

Вилоят бандликни мувофиқлаштириш ҳамда ижтимоий дастурлар бошқармаси раҳбари Асия Темирбаева ушбу комиссиянинг иш режаси билан таништирди. Унинг айтишича, жорий йил комиссиянинг янги таркиби тасдиқланган. Туркистон вилояти ҳокимлиги, вилоят иш берувчилар бирлашмалари (ҳамжамиятлар, уюшмалар) ва вилоят касаба уюшмалар маркази ўртасидаги 2024-2026 йилларга мўлжалланган шартнома 8 банддан иборат. Унинг бандларида ишчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини очишга қулай шароит яратиш, барчага тенг меҳнат бозорини барпо этиш, ишчи кучи сафарбарлигини ошириш, уларнинг оммавий ишдан кетишининг олдини олиш, ишчи касбларини тарғиб этиш тадбирлари мавжуд. Шу меҳнат хавфсизлигига риоя қилиш, ишчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, меҳнат низоларини бартараф этиш каби қатор ташаббуслар мавжуд.

– Мутасадди бошқармадан махсус вакил тайинланиб, комиссиянинг фаолияти жонланиши лозим. Меҳнат низоларининг олдини олиш, ишчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ушбу соҳада тартибни таъминлаш борасида иш юритинглар, – деди Бейсенбай Тажибаев.

2025-04-19, 02:17 95
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.