26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон ва Ўзбекистон: ҳамкорликнинг янги даври

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон Президенти Маъмурияти раҳбари Саида Мирзиёевани қабул қилди.

Давлат раҳбари Саида Мирзиёеванинг ташрифи Астана ва Тошкент шаҳарлари ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш нуқтаи назаридан алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

– Сизнинг ташрифингиз Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилишига ишонамиз. Давлат бошқаруви тизимида Президент маъмуриятлари муҳим ўрин тутади. Мен доим ушбу тузилмалар ўртасидаги амалий алоқаларни фаоллаштириш тарафдориман. Ўзаро ҳамкорлик қанчалик мустаҳкам бўлса, Марказий Осиёда барқарорлик ва минтақавий жипслашув шунчалик кучаяди. Қозоғистон ҳам, Ўзбекистон ҳам тараққиётнинг муҳим босқичида турибди. Бизга тинчлик ва хавфсизлик зарур, чунки фақат шундагина ислоҳотларни самарали амалга ошириш мумкин, – деди Президент.

Қ. Тўқаев 2026 йил Қозоғистонда Рақамлаштириш ва сунъий идрок йили деб эълон қилинганини қайд этди.

– Мен Бухорога қилган амалий ташрифимни мамнуният билан эслайман. Ўзбекистоннинг кўплаб соҳаларда, жумладан, рақамлаштириш ва сунъий идрокни жорий этиш борасидаги ютуқлари билан танишиш имконига эга бўлдик. Дунё бу йўналишда жадал ривожланмоқда. Шу боис, биз ҳам замонавий мойилликларга мос равишда ҳаракат қилишимиз зарур, – деди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий салом ва тилакларини билдирди.

Ўз навбатида, Саида Мирзиёева Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевга учрашув учун миннатдорчилик билдирди.

– Ўзбекистон Президентининг самимий саломларини етказиш мен учун катта шараф. Шавкат Миромон ўғли Қозоғистон билан кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. У олий даражада эришилган барча келишувлар ва қўшма лойиҳалар ижросини шахсан назорат қилиб бормоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиёда барқарор тараққиёт йўлида самарали ҳамкорлик қилмоқда. Бу ўз натижасини бермоқда. Биз биргаликда минтақамизнинг овозини халқаро майдонда янада кучли ва аниқ жаранглашини таъминламоқдамиз. Ўзбекистонда Қозоғистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар самимий қўллаб-қувватланади. Қозоғистон  – ишончли стратегик ҳамкоримиз, бу ҳақда доимо таъкидлаймиз, – деди Ўзбекистон Президенти Маъмурияти раҳбари.

Учрашув давомида икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, икки мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди. 

Akorda.kz, 2026-06-23, 02:09 84
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.