26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дарслик масаласида – вазир қабулида

Аввал хабар қилинганидек, Туркистон, Кентов шаҳарлари ҳамда Саврон, Сўзоқ туманлари ўзбек умумтаълим мактаблари кутубхоначилари – “Жанубий Қозоғистон” газетаси муштарийларининг ўзбек тилидаги дарсликлар таъминотини яхшилаш хусусидаги илтимосига биноан таҳририят жойлардаги ЎЭМБ фаоллари билан батафсил рўйхат тайёрлаган эди. 

Етишмаётган дарсликлар хусусидаги маълумотлар ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Абдулла Исматуллаев ҳамда ҚР Парламент сенати депутати Алишер Сотволдиевларга йўлланди. 13 июнь куни Астана шаҳридан хушхабар олинди. 

А. Исматуллаев ва А. Сотволдиевлар юқорида баён этилган масала юзасидан ҚР Таълим вазири Жулдиз Сулейменова қабулида бўлишди. Самимий, дўстона руҳда ўтган суҳбат чоғида вазир Ж. Сулейменова дарслик ҳамда қатор масалалар юзасидан кўмак кўрсатишни ваъда қилди. Хусусан, ўзбек тилидаги дарсликлар «Жулдыз» нашриётида чоп этилади. Вазир ёш авлод камолоти йўлида жонкуярлик кўрсатаётган вакилларимизга миннатдорчилик билдирди.

Ўз навбатида дарслик таъминоти масаласи ижобий ҳал қилинишига ҳисса қўшган фаоллар – Баҳодир Ирисметов, Қурбонбой Ирисбеков, Райимжон Қўчқоров, Муҳаммаджон Бобоев, Санобар Самиева, Бекзод Ҳабибов, Абдуҳамид Умаровларга миннатдорчилик билдирамиз.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2026-06-16, 02:37 79
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.