26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон – дунёнинг энг тинч 50 мамлакати сафида

Қозоғистон 2026 йилги Дунёвий  тинчлик индекси (“Global Peace Index”) натижаларига кўра, дунёдаги энг тинч давлатлар қаторидаги ўрнини мустаҳкамлади. Мамлакат мазкур рейтингда 44-ўринни эгаллаб, ўтган йилга нисбатан беш поғона юқорилади.

Иқтисодиёт ва тинчлик институти (“Institute for Economics and Peace”) томонидан эълон қилинган рейтингда жаҳоннинг 163та мустақил давлати баҳоланган. Таҳлил жараёнида жиноятчилик даражаси, ички барқарорлик, жамоат хавфсизлиги, можаролар хавфи ҳамда ҳарбийлашув даражаси каби 23та асосий мезон инобатга олинган.

Натижаларга кўра, Қозоғистоннинг тинчлик индекси 1,771 баллни ташкил этди. Бу кўрсаткич мамлакат  дунёнинг энг тинч ва хавфсиз 50 давлати қаторига киришини таъминлади.

Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори натижани Ўзбекистон қайд этди. Мамлакат 37-ўринни эгаллаб, бир йил ичида ўн поғона юқорилади. Қозоғистондан кейин Тожикистон 47-ўрин, Қирғизистон 61-ўрин ва Туркманистон 66-ўриндан жой олди.

Собиқ иттифоқ мамлакатлари ичида энг улкан юксалиш  Арманистон ҳиссасига тўғри келди. Мамлакат рейтингда 21 поғона юқорилаб, 51-ўринни эгаллади.

Жаҳон рейтингида биринчи учликдан Исландия, Янги Зеландия ва Швейцария ўрин олган. Аксинча, рейтингнинг қуйи қисмида Украина ва Россия қайд этилган.

Мутахассислар фикрича, Қозоғистоннинг халқаро рейтингдаги юқори натижаси мамлакатда ижтимоий барқарорликни таъминлаш, жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва тинчликпарвар ташқи сиёсат юритиш борасида амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар самарасини кўрсатади.

2026-06-23, 02:16 11
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.