26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон ҳуқуқий мулоқот майдонига айланди

Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар Олий судлари раисларининг анжумани ўтди. Халқаро аҳамиятга эга мазкур анжуманда Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркия олий суд тизимлари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир доирасида суд тизимини рақамлаштириш, сунъий идрок технологияларини ҳуқуқий соҳага жорий этиш, сармоя муҳитини яхшилаш ҳамда сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Анжуманда Қозоғистон Республикаси Олий суди раиси Асламбек Мерғалиев Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг тадбир иштирокчиларига йўллаган мактубини ўқиб эшиттирди. Президент ўз мурожаатида замонавий рақамли технологияларни суд тизимига татбиқ этиш ва сармоядорларнинг ҳуқуқий муҳофазасини таъминлашнинг стратегик аҳамиятига алоҳида тўхталди.

Таъкидланганидек, Қозоғистонда сўнгги ўн беш йил мобайнида шаклланган рақамли инфратузилма суд соҳасида сунъий идрок унсурларини кенг қўллаш имконини бермоқда. Бу эса одил судловнинг очиқлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган “Келажак суди” концепциясини ҳаётга татбиқ этиш учун мустаҳкам замин яратади.

Анжуманда сўз олган Туркия Республикаси Давлат кенгашининг саккизинчи ҳайъати раиси Исмоил Ҳаққи Сайин ҳуқуқий барқарорлик сармоявий жозибадорликнинг ҳал қилувчи омили эканини таъкидлади. Унинг фикрича, сармоядор учун ҳуқуқий кафолатлар ва қонун устуворлиги иқтисодий имкониятлардан кам аҳамиятга эга эмас.

Учрашув чоғида сунъий идрок асосида ишлаб чиқилган қатор илғор лойиҳалар тақдим этилди. Улар орасида ҳужжатларни автомат тарзда тайёрлаш тизимлари, шунингдек, суд жараёнларини аудио ва видео шаклда қайд этиб, маълумотларни матн кўринишига ўтказувчи рақамли ечимлар ҳам мавжуд.

Туркия Республикаси Кассация судининг 10-фуқаролик ҳайъати раиси Шарофиддин Ўзюрур Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорлик нафақат суд-ҳуқуқ соҳасида, балки иқтисодиёт, божхона, таълим, сайёҳлик ва соғликни сақлаш йўналишларида ҳам изчил ривожланаётганини қайд этди. Шу билан бирга, у ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан ўзаро ахборот алмашиш ва тизимли алоқаларни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Тадбирда сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи ҳам кенг муҳокама қилинди. Хусусан, Қозоғистонда амалга оширилаётган маъмурий адлия ислоҳотлари натижалари юксак баҳоланди. Шу муносабат билан Қозоғистон томони Туркий давлатлар ташкилоти доирасида суд идоралари ўртасида ахборот алмашишни жадаллаштириш ва ҳуқуқий интеграцияни кучайтиришга хизмат қилувчи ягона рақамли онлайн-дастурни яратиш ташаббусини илгари сурди. Мазкур таклиф иштирокчи давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Иброҳим Тожиев мамлакатимизда суд тизимини рақамлаштириш борасида тўпланган тажриба ҳақида сўз юритди. Унинг таъкидлашича, янги технологияларни жорий этиш суд ишларини кўриш самарадорлигини ошириш, мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини қисқартириш ҳамда молиявий харажатларни камайтириш имконини бермоқда.

Анжуман якунлари бўйича Туркий давлатлар ташкилотига аъзо беш мамлакат делегациялари раҳбарлари қўшма баёнотни имзоладилар. Ҳужжат рақамли одил судловни ривожлантириш, киберхавфсизликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқий ҳамкорликни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларини белгилаб беради.

Навбатдаги анжуман 2027 йилда Қирғизистонда ўтказилади. Бу ташаббус туркий мамлакатлар ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, суд тизимини замонавийлаштириш бўйича тажриба алмашишни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Тадбирнинг расмий дастури якунланганидан сўнг хорижий делегациялар вакиллари Туркистон шаҳрининг тарихий-маданий обидалари билан танишди. Меҳмонлар Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси, “Карвонсарой” ва шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор масканларини зиёрат қилиб, ҳудуднинг бой тарихи ва юксак сайёҳлик салоҳиятига юқори баҳо бердилар.

 Ташриф туркий халқларнинг умумий маданий меросини тарғиб қилиш ҳамда қардош мамлакатлар ўртасидаги маънавий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

2026-06-23, 02:11 78
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.