26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''KÖNE ARBAT'' лойиҳаси тақдим этилди

Туркистон вилоятида сайёҳлик  салоҳиятини юксалтириш, сайёҳлар учун замонавий ва жозибадор муҳит яратишга қаратилган ишлар изчил давом этмоқда. Шу мақсадда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров шаҳардаги сайлгоҳ ҳудудида бўлиб, «KÖNE ARBAT» сайёҳлик йўналиши лойиҳаси билан танишди.

Мазкур лойиҳа қарийб бир гектар майдонни қамраб, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик ва маданий сайёҳликни ривожлантиришни кўзда тутади.

Лойиҳа доирасида сайлгоҳ ҳудудини кенгайтириш, ободонлаштириш, савдо ва хизмат кўрсатиш иншоотлари, ёзги айвонлар ҳамда автотураргоҳ қуриш режалаштирилган. Шунингдек, ҳудудда кўргазма ва экспозиция заллари, тамаддихоналар, очиқ жамоат майдонлари, ҳунармандчилик устахоналари, соя-салқин дам олиш масканлари ҳамда маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун махсус майдончалар барпо этилади.

Лойиҳа муаллифлари томонидан этномузей қуриш таклифи ҳам илгари сурилди. У қадимги туркий дунёқарашдаги «Уч олам» ғояси асосида шакллантирилган бўлиб, миллий мерос ва замонавий меъморчилик ютуқларини уйғунлаштирган маданий макон бўлиши кўзда тутилган. Сув иншоотлари ва меъморчилик унсурлари тарих билан замонавийлик ўртасидаги уйғунликни ифода этиб, ташриф буюрувчилар учун ўзига хос муҳит яратади.

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида замонавий ижодий марказ барпо этиш ташаббуси ҳам билдирилди. У Туркистоннинг бой маданий меросини замонавий меъморчилик тили орқали талқин қилиш, ижодий таълим, мулоқот ва ижодий индустрияларни ривожлантириш учун очиқ майдон вазифасини бажаради.

 Лойиҳалар билан танишган вилоят раҳбари Туркистоннинг сайёҳлик жозибадорлигини оширишда уларнинг аҳамиятини таъкидлади. Шу билан бирга, мутасаддиларга мазкур ташаббусларни тарихий меъморчилик анъаналари билан уйғун ҳолда такомиллаштириш ва белгиланган муддатларда сифатли амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди. 

2026-06-23, 02:13 68
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.