26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иситиш мавсумига ҳозирлик

Вилоятимизда 2026-2027 йиллардаги иситиш мавсумига ҳозирлик ишлари режага мувофиқ юритилмоқда. Унга минтақадаги 1310та таълим, 737та соғликни сақлаш, 239та маданият, 74та спорт, 9та бандлик муассасаси ва 737та кўп қаватли уй тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида ўтган девон мажлисида маълум қилинди.

Нуралхан Кўшеров мутасадди шахсларга иситиш мавсумига тайёргарлик тадбирларини белгиланган муддатда ва сифатли якунлашни топширди.

– Иситиш тармоқларини таъмирлаш ишларини 1 октябргача ниҳоясига етказишни, кўп қаватли уйларни иситиш мавсумига тайёрлашни 20 сентябргача тугатишни топшираман. Маҳаллий штаблар автоном қозонхоналар тайёргарлиги ва аҳолига зарур кўмир етказилишини доимий назоратга олсин. Таълим муассасаларининг тайёргарлик ишлари 1 сентябргача поёнига етказилсин. Газ етиб борган аҳоли манзилларидаги ижтимоий иншоотларнинг қозонхоналарини табиий газга босқичма-босқич улаш ва иссиқлик тармоқларини рақамлаштириш жонлантирилсин. Аҳолига етказиб бериладиган кўмир сифатига алоҳида эътибор қаратиш даркор, – деди вилоят раҳбари.

Мажлисда иситиш мавсумига тайёргарлик ишлари юзасидан вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси раҳбари Тўхтар Усубалиев маълумот берди. Унинг таъкидлашича, ўтган иситиш мавсуми талофатларсиз якунланган. Бугунги кунда иссиқлик энергетика мажмуаларида 92,1 минг тонна кўмир, 20 минг литр дизель ёқилғиси, 7,9 минг тонна мазут, 27627 минг метр куб газдан фойдаланиш юзасидан шартномалар тузилган.

Таъкидлаш жоиз, вилоятимизда иссиқлик билан таъминлашга йўналтирилган 1 иссиқлик энергетика мажмуаси, 34та марказлаштирилган ва 2210та автоном қозонхоналар мавжуд. Иситиш мавсумига тайёргарлик ишлари вилоят ҳокимининг қатъий назоратида.

 

2026-08-05, 01:00 92
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.