26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сармоявий муҳит яратилмоқда

Туркистон вилоятида сармоядорлар учун қулай сармоявий муҳит шакллантирилиб, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга устуворлик берилмоқда. Сармоявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, масалаларни жадал ҳал қилиш ҳамда маъмурий тўсиқларни камайтириш йўналишидаги ишлар сармоявий фаолликнинг юксалишига таъсир этиб, янги лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини кенгайтирмоқда.

Ушбу йўналишдаги тадбирларнинг натижасини муҳокама қилиш мақсадида Туркистон шаҳридаги “Дўстлик уйи”да минтақа сармоядорлари билан учрашув ўтди.

Унда ҚР Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Жандўс Ўмиралиев, вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров, вилоят прокурори Бауржан Мирзакеров, давлат идоралари раҳбарлари, тадбиркорлар ва сармоядорлар иштирок этди. 

Кун тартибида сармоядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда прокуратура ва давлат идораларининг ўрни, сармоявий муҳитни яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.

ҚР Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Жандўс Ўмиралиев Давлат раҳбарининг тарихий қарори элимизнинг сармоявий ҳолатини ижобий томонга ўзгартираётганини таъкидлади. Шунингдек, сармоявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, прокуратура назорати, тизимли муаммоларни ҳал этиш ҳамда низоларни судгача созлаш дастаклари сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг асосий йўналишлари эканлигига тўхталди.

Вилоят ҳокими минтақада сармоядорлар учун қулай шароит яратилгани ва бу йўналишдаги ишлар давом этаверишини таъкидлади.

– Биз учун сармоя миқдори эмас, балки ҳар бир сармоядорнинг минтақада ўзини эркин ҳис қилиши муҳим. Шу боис, давлат идоралари томонидан маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлар ва сармоядорларнинг қонуний ҳуқуқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Амалга оширилаётган тадбирлар натижасида, минтақамиз 7 ойда иқтисодий ўсиш суръати бўйича республикада етакчи ўринга чиқди, – деди Нуралхан Ўралбайули.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Қанат Қайипбек минтақада сармоя жалб қилиш йўналишидаги тадбирлар ва натижаларга доир маъруза қилди. 

Учрашувда сармоядорлар ўзларини қизиқтирган масалалар ва таклифларини ўртага ташлаб, мутасадди идоралар ходимларига саволлар билан мурожаат қилишди. Сўнг ҚР Бош прокурорининг биринчи ўринбосари “TURAN” махсус иқтисодий минтақасида жойлашган корхоналар фаолияти билан танишиб, сармоядорлар билан мулоқотда бўлди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-08-19, 20:45 10
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.