26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Асрга тенгдош уруш фахрийси овоз берди

Сайрам туманидаги 580-сайлов участкасида 100 ёшли Улуғ Ватан уруши фахрийси Аҳмаджон Анортоев Қурултой сайловида иштирок этди. Аср тенгдоши бўлган фахрийнинг мамлакат ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий тадбирда иштирок этиб, фуқаролик нуқтаи назарини ифода этиши келажак авлод учун ибратли ва тарбиявий лаҳза эди.

“Тарихда илк бор ўтказилаётган Қурултой – ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги муҳим жараёнлардан. Унда фаол иштирок этиш ҳар бир фуқаро учун юксак масъулият ҳамда мамлакат келажагига залворли ҳисса қўшади”, деди фахрий.

1926 йил Сайрам туманининг Қорабулоқ қишлоғида таваллуд топган уруш қаҳрамони машаққатларда тобланган инсон. Армияга чақирилгунга қадар “Ишчи” жамоа хўжалигида меҳнат қилиб, 1944 йил май ойида Сайрам туман ҳарбий комиссариатидан фронтга отланган. Ғалабани яқинлаштиришга қўшган ҳиссаси учун орден ва медаллар билан мукофотланган.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2026-08-25, 00:34 40
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.