26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ишонч ёрлиқлари топширилди

Астанадаги Мустақиллик саройида Қозоғистон Президентига тўққизта давлатнинг фавқулодда ва мухтор элчилари томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Ишонч ёрлиқларини Молдова Республикаси элчиси Игор Молдован, Вьетнам Социалистик Республикаси элчиси Нгуен Тхань Ле, Корея Республикаси элчиси Чхве Джин Ён, Жанубий Африка Республикаси элчиси Лунгало Доминик Нжебела, Словакия Республикаси элчиси Любомир Регак, Германия Федератив Республикаси элчиси Хайке Ренате Пайч, Озарбайжон Республикаси элчиси Алинраншин Аскеров, Словения Республикаси элчиси Бранко Раковец ва Намибия Республикаси элчиси Моника Нашандилар топширишди.

Табрик сўзида Қасим-Жўмарт Тўқаев мамлакатимизнинг кўп қиррали ташқи сиёсат йўналишига содиқлигини таъкидлади.

– Маълумки, Қозоғистон тинчликпарвар ташқи сиёсат юритади ва мураккаб геосиёсий вазиятга оқилона ёндашади. Биз дунёда тинчлик ҳукмрон бўлишига ишонамиз ва Марказий Осиёда ҳам, унинг ташқарисида ҳам тинчлик, хавфсизлик ва ҳамкорликни таъминлаш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз, – деди Давлат раҳбари.

ҚР Президенти тадбир иштирокчиларини Қозоғистоннинг иқтисодий салоҳияти ва миллий иқтисодиётга хорижий сармояларни жалб этишдаги ютуқлари билан таништирди:

– Биз мамлакатимизга хорижий сармояларни жалб этиш учун энг қулай шарт-шароитларни яратмоқдамиз. Албатта, биз барча хорижий тадбиркорларни, шунингдек, Қозоғистонга келиб ишламоқчи бўлган йирик компанияларни қўллаб-қувватлаймиз. Маълумки, бизнинг бозорда деярли барча йирик халқаро компаниялар фаолият юритмоқда. Ишонаманки, ушбу асосий сиёсат давом этади. Биз хорижий сармояларга нисбатан «очиқ эшиклар» сиёсатини қатъий ва изчил давом эттирамиз, – деди Президент.

Шунингдек, Давлат раҳбари Қозоғистонда амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий ислоҳотлар ҳақида гапириб, уларнинг мантиқий давоми тарихий Қурултой сайловлари бўлишини қайд этди. У чуқур ўзгаришлар халқаро ҳамжамият билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очишига ишонч билдирди.

Тадбир якунида Қасим-Жўмарт Тўқаев Астананинг элчилар вакиллик қилаётган давлатлар билан муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқишини таъкидлади, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

2026-08-21, 20:58 13
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.