26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбари Фавқулодда вазиятлар вазири Ш. Ариновни қабул қилди

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев соҳа фаолияти натижалари, фуқароларни муҳофаза қилиш тизимини замонавийлаштириш жараёни ва келгуси даврга мўлжалланган режалар ҳақидаги ҳисоботни тинглади.

Давлат раҳбарига ФВ вазирлигининг моддий-техника базаси мустаҳкамланаётгани маълум қилинди. Сўнгги икки йилда бўлинмалар 1,4 мингдан ортиқ техника, жумладан, авиация техникаси, қутқарув жиҳозлари ва алоқа воситалари билан таъминланди. Бу бутун мамлакат бўйича фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш имконини берди. Шу билан бирга ФВ вазирлиги бўлинмалари ҳам замонавийлаштирилмоқда.

Ш. Аринов бўлинмалар тармоғини ривожлантириш, янги универсал қутқарув тузилмалари, авиация ва денгиз отрядларини ташкил этиш ҳақида гапирди. “Aýyl qutqarýşylary” дастури доирасида 237та кўнгилли ёнғин бекатлари қурилди. Улар тахминан 700та аҳоли манзилларининг хавфсизлигини таъминлайди. Аҳолини оммавий тарзда шошилинч огоҳлантириш тизимини ривожлантириш давом этмоқда, Вазият марказининг имкониятлари кенгайтирилмоқда, табиий ёнғинларни эрта аниқлаш тизимлари татбиқ этилмоқда.

Қасим-Жўмарт Тўқаевга, шунингдек, соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари ҳақида ҳам маълумот берилди. Уй-жой тўловлари кўзда тутилган. ФВ вазирлиги ходимлари учун ихтисослаштирилган уй-жой лойиҳаси амалга оширилмоқда. У ўт ўчириш депоси ва қутқарув базалари ёнида барча инфратузилмага эга 123та икки хонадонли уй қурилишини кўзда тутади.

Президент вазирлик томонидан фуқароларни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ишларни ижобий баҳолади.

Давлат раҳбари маҳаллий ижроия органлари билан ҳамкорликда туман ва қишлоқ қутқарув бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий технологияларни жорий этиш ва ёнғин хавфсизлиги даражасини ошириш борасида тадбирни давом эттиришни топширди, деб хабар беради Президент матбуот хизмати.

2026-08-19, 22:12 92
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.