26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юбилей медали топширилди

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Давлат раҳбари номидан қозоғистон парламентаризмининг шаклланиши ва тараққиётига муносиб ҳисса қўшган фуқароларга “Қозоғистон Республикаси Парламентига 30 йил” юбилей медалини топширди.

Тақдирланганлар сафида йиллар давомида Парламентда депутатлик вазифасини адо этган фуқаролар, вилоят маслаҳати депутатлари, шунингдек, давлат хизматида фаолият юритиб, мамлакатимизнинг ҳуқуқий ҳамда давлат тизимлари ривожига муносиб ҳисса қўшган шахслар бор. Жамоат арбоблари Рўзақул Холмуродов ва Фахриддин Қоратоевлар шулар жумласидан.

 Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими қонун устуворлигининг аҳамиятига тўхталиб, мукофотланганларни қутлади.

– Қонун – мамлакатнинг мустаҳкам таянчи, жамият барқарорлиги ва фуқаро ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг асосий кафолати. Йиллар давомида Қозоғистон Парламенти мамлакатимизнинг ҳуқуқий асосини шакллантиришга, давлатнинг барқарор тараққиётини таъминлашга хизмат қилди. Бугунги мукофот – меҳнатингизнинг муносиб баҳоси. Сизларнинг касбий тажрибаларингиз ва элга хизматингиз келажак авлодга ибратдир, – деди минтақа раҳбари.

ҚР Парламентининг 30 йиллик фаолияти даврида давлатимизнинг ҳуқуқий асосларини шакллантиришга йўналтирилган 3,5мингга яқин қонун қабулланган. Улар қаторида иқтисодий ва молиявий сиёсат, таълим, соғликни сақлаш, давлат бошқаруви, рақамлаштириш каби кўплаб соҳаларни созловчи қонунлар мавжуд. Шунингдек, Қозоғистоннинг халқаро ҳамжиҳатлигини ҳуқуқий жиҳатдан таъминловчи 1400дан зиёд халқаро шартнома ратификация қилинган.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2026-08-21, 21:17 52
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.