26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ҚУРУЛТОЙ: САЙЛОВЧИЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ ЮҚОРИ (Марказий сайлов комиссиясининг соат 20:00 ҳолатига кўра)

Марказий сайлов комиссияси мамлакатимизнинг барча сайлов участкаларида овоз бериш якунланганини маълум қилади. Участка сайлов комиссиялари овозларни саноқдан ўтказишга киришди. Сайлов қонунчилиги меъёрларига мувофиқ, сайлов участкаларида овозларни саноқдан ўтказиш вақти саноқ бошланган пайтдан эътиборан 12 соатдан ошмаслиги керак.

Ҳудудий сайлов комиссиялари Марказий сайлов комиссиясига электрон алоқа каналлари орқали овоз бериш ва ҳисоб-китоб қилишнинг дастлабки натижалари ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.

Марказий сайлов комиссияси маълум қилади: пойтахт, вилоятлар ҳамда республика аҳамиятига эга шаҳарларнинг ҳудудий сайлов комиссиялари тақдим этган маълумотларга кўра, соат 20:00 ҳолатига ҳудудларда сайловчиларнинг овоз беришдаги иштироки қуйидагича бўлди:

1. Астана шаҳри бўйича – 51,67%

2. Абай вилояти бўйича – 81,41%

3. Ақмўла вилояти бўйича – 82,69%

4. Ақтўбе вилояти бўйича – 88,30%

5. Алмати вилояти бўйича – 71,17%

6. Атиров вилояти бўйича – 70,74%

7. Ғарбий Қозоғистон вилояти бўйича – 73,38%

8. Жамбул вилояти бўйича – 85,18%

9. Жетису вилояти бўйича – 91,19%

10. Қарағанди вилояти бўйича – 76,28%

11. Қўстанай вилояти бўйича – 76,47%

12. Қизилўрда вилояти бўйича – 90,75%

13. Манғистов вилояти бўйича – 71,38%

14. Павлодар вилояти бўйича – 71,20%

15. Шимолий Қозоғистон вилояти бўйича – 77,31%

16. Туркистон вилояти бўйича – 92,16%

17. Улитов вилояти бўйича – 70,72%

18. Шарқий Қозоғистон вилояти бўйича – 87,50%

19. Алмати шаҳри бўйича – 43,23%

20. Шимкент шаҳри бўйича – 75,42%.

Соат 20:00 ҳолатига кўра 9 352 151 нафар сайловчи бюллетень олди. Бу рўйхатга киритилган фуқароларнинг 74,19% ини ташкил этди.

Қозоғистон Республикаси Қурултойи депутатлигига сайлов бўйича овоз беришнинг дастлабки натижалари махсус брифингда эълон қилинади. Брифинг вақти қўшимча равишда маълум қилинади.

Шу билан Марказий сайлов комиссияси сайловчиларнинг овоз беришдаги иштироки ҳақида хабардор қилиш бўйича ишини якунлайди.

2026-08-24, 10:08 23
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.