26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқлар дўстлиги йўлидаги эътироф

Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрида Халқлар дўстлиги куни муносабати билан халқаро илмий-амалий анжуман ўтди. Турли мамлакатлар вакилларини ягона майдонга жамлаган мазкур анжуманнинг асосий мақсади миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик ғояларини мустаҳкамлаш ҳамда бу эзгу қадриятларни келажак авлодга етказишдан иборат.

Анжуманда Япония, АҚШ, Россия ҳамда Марказий Осиё давлатларидан ташриф буюрган олимлар, жамоат арбоблари ва соҳа мутахассислари иштирок этишди. Халқлар дўстлиги, бағрикенглик ва ҳамкорликнинг аҳамиятига оид маърузалар тингланди. 

Тадбирда Қозоғистон, жумладан, Туркистон вилояти вакиллари ҳам фаол иштирок этди. Мамлакатимиз номидан иштирок этган бир гуруҳ вакиллар эътироф этилди. Туркистон вилоят ЎЭМБ раиси Баҳодир Ирисматов, ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти ҳузуридаги Таълим кенгаши раисаси, 

Ж. Ташенев университетининг Академик мобиллик бўлими бошлиғи, педагогика фанлари бўйича фалсафа (PhD) доктори Шаҳло Норалиева ҳамда Шимкент шаҳар ЎЭМБ раиси Тоҳирбек Нишонбоев “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

– Мазкур мукофот Қозоғистонда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатларнинг эътирофи сифатида аҳамиятли, – дейди вилоят ЎЭМБ раиси Баҳодир Ирисматов. – Бу эса икки қардош халқ ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган маънавий рағбатдир. Дўстлик ришталарини чамбарчас боғлашда озми-кўпми ҳиссамиз борлигидан беҳад мамнунмиз.

– Ушбу мукофотни барча қозоғистонликларга берилган юксак баҳо деб биламиз. Уни ҳамкорликда амалга оширган ишларимиз натижаси, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўлидаги меҳнатимизга берилган юксак эътироф сифатида қабул қиламиз. Бу биз учун фахр, шараф ва айни пайтда юксак масъулиятдир. Келгусида ҳам миллатлараро тотувлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш йўлида сидқидилдан хизмат қилаверамиз, – деди Тоҳирбек Нишонбоев.

Турли миллат ва элатларни умумий мақсад йўлида бирлаштирувчи дўстлик ва ҳамжиҳатлик ғоялари ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Тошкент шаҳрида ўтган мазкур анжуман ана шу эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги бирдамлик ва ҳамкорликни янада ривожлантириши билан аҳамиятли.

– Мукофот биз учун юксак шараф ва катта масъулият, – дейди Шаҳло Жамолиддин қизи. – Уни фақат шахсий ютуқ эмас, балки халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўлида елкама-елка меҳнат қилаётган барча ҳамкасбларимизнинг саъй-ҳаракатларига берилган юксак баҳо сифатида қабул қиламиз. Халқлар ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ва англашув, шунингдек, таълим соҳасидаги самарали шериклик барқарор тараққиётнинг мустаҳкам пойдеворидир. Келгусида ҳам шу эзгу йўлда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги илмий ҳамда таълим соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшиш учун куч-ғайратимизни сафарбар этамиз.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2026-08-05, 21:37 23
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.