26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Марказий сайлов комиссияси Қурултой сайловлари натижаларини эълон қилди

Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг раиси Нурлан Абдиров раислигида йиғилиш ўтди. Кун тартибида – Қурултой депутатлари сайловида овоз бериш якунларини тасдиқлаш ва депутатлик мандатларини партиялар ўртасида тақсимлаш масалалари кўриб чиқилди.

Нурлан Абдиров аниқланган рўйхатларга кўра, Қозоғистонда сайловчиларнинг умумий сони 12 623 289 кишини ташкил этганини маълум қилди. Овоз бериш куни фуқароларнинг аризаларига кўра, шунингдек, фуқароларни рўйхатга олиш ёки сайлов участкалари манзили бўйича бир кунга муваққат рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотларни онлайн текшириш хизматлари орқали 17 501 киши овоз берди. Жами сайловда 9 351 539 киши иштирок этди, бу эса рўйхатдаги барча сайловчиларнинг 74,08 фоизини ташкил этади.

Шуниси муҳимки, янги Конституция бўйича 15 март куни ўтган умумреспублика референдуми билан таққослаганда Қурултой депутатлари сайловида 224 357 нафар кўп овоз берилган. МСК раиси бу аҳоли ўртасида сайлов маданияти даражасининг юксалаётганидан далолат беришини таъкидлади.

Бюллетенлар саналгандан сўнг сайловчиларнинг овозлари қуйидагича тақсимланди: 

- “Әділет” сиёсий партияси – 6 528 948 овоз, ёки 71,17%; 

- Умуммиллий социал-демократик партияси – 469 058 овоз, ёки 5,11%;

- “Байтақ” Яшиллар партияси – 97 751 киши, ёки 1,07%; 

- Қозоғистон Халқ партияси – 285 205 овоз, ёки 3,11%; 

- “Ауыл” партияси – 574 621 киши, ёки 6,26%;

- “Ақ жол” демократик партияси – 678 083 овоз, ёки 7,41%; 

- “Respublica” партияси – 509 631 овоз, ёки 5,56%; 

- “Ҳаммага қарши” устуни – 230 446 киши, ёки 2,51%.

МСК раиси сайлов қонунчилиги талабларига кўра, депутатлик мандатлари сайловчиларнинг 5 ва ундан ортиқ фоиз овозини олган бешта сиёсий партия ўртасида тақсимланишини маълум қилди.

Шу муносабат билан Қурултойнинг 145та депутатлик мандати қуйидагича тақсимланди: 

- “Әділет” партияси – 110 мандат; 

- Умуммиллий социал-демократик партияси – 8 мандат; 

- “Ауыл” партияси – 10 мандат; 

- “Ақ жол” демократик партияси – 8 мандат; 

- “Respublica” партияси – 9 мандат. 

МСК раиси сиёсий партиялар вакилларига депутатлик мандатлари партия рўйхатларига киритилган номзодлар ўртасида тақсимланиши лозимлигини эслатди. Шу билан бирга, Конституциявий қонунда белгиланган хотин-қизлар, ёшлар ва ногирон шахслар учун 30 фоизли квота талабига риоя қилиниши Марказий сайлов комиссияси томонидан қатъий назоратга олинишини алоҳида таъкидлади.

– Қурултой сайловлари конституциявий ислоҳотлардан сўнг янгиланган сайлов қонунчилигига мувофиқ ўтказилди, жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди ва халқаро ташкилотлар баҳосига кўра, сайлов фаол ва эркин ўтди. Фуқароларнинг хоҳиш-иродасини билдириши учун, жумладан, ногирон шахсларнинг овоз бериши учун ҳам мажмуавий шароитлар яратилди. Халқаро кузатувчилар сайловчилар учун ўтказилган кенг кўламли ва барчага тенг ахборот мавсумини, сайловга самарали тайёргарлик ва овоз бериш кунини ташкил этишни юқори баҳоладилар, – деди Нурлан Абдиров.

МСК раиси, шунингдек, мамлакат бўйлаб сайлов комиссиялари аъзоларининг сайловларни ўтказишдаги муҳим ҳиссасини қайд этди. Ушбу ишга 247та ҳудудий ва 10 423та участка сайлов комиссиялари жалб қилинди, улар таркибига 71 мингдан ортиқ киши кирди.

– Сайлов кампаниясининг барча босқичлари “Қонун ва Интизом” тамойили асосида ташкил этилди. Ушбу тамойил сайлов жараёнини ташкил этишда асосий мезонга айланди. Овоз бериш куни сайлов жараёнларини 31 мингдан зиёд миллий кузатувчи ва 777 нафар хорижий давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан ташриф буюрган кузатувчилар назорат қилди. Сайлов комиссиялари ва брифингларда хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этиб, сайлов жараёнини ёритиб бордилар. Жумладан, 1 852 нафар қозоғистонлик ОАВ ва 117 нафар хорижий ОАВ журналистлари. Сайлов жараёнининг шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлашга кўмаклашган барчага миннатдорчилик билдираман, – дея таъкидлади МСК раиси.

Йиғилишдан сўнг Марказий сайлов комиссияси аъзолари анъанавий брифингда ОАВ вакилларининг саволларига жавоб бердилар. Хусусан, МСК котиби Шавкат Утемисов депутатлик мандатлари қандай шартларда ва қачон тақсимланиши ҳақида маълумот берди: бу ерда барчаси партиянинг раҳбар органларига боғлиқ. Айнан улар партия ичидаги йиғилишларни ўтказишни бошлайдилар, унда номзодлар рўйхатига киритилган шахслар ўртасида навбат белгиланади ва мандатлар тақсимланади. Шундан кейингина партия ўз қарорини МСКга юборади.

– Партиялар мандатларни кимга топширгани ҳақидаги маълумотларни олганимиздан сўнг, тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ва уларни топшириш учун бизга бир оз вақт керак бўлади, – дея изоҳ берди у.

2026-08-26, 22:25 56
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.