26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёҳлик иншоотлари ягона тизимда

Туркистон вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш мақсадида 174та сайёҳлик иншооти ягона тизимга киритилди. Бу ҳақда «Open Turkistan» сайёҳлик ахборот маркази бош директори Асқар Абубакиров маълум қилди.

– Минтақада туризмни ривожлантириш борасида табиий ва тарихий-маданий жойларни ягона сайёҳлик маҳсулотига айлантиришга эътибор қаратилмоқда. Туркистон шаҳри билан бирга, Ақсу-Жабағли, Сайрам-Ўгем, Қоратов ҳудуди, тоғ даралари, қадимий шаҳарлар, муқаддас қадамжолар, қишлоқ ва гастрономик йўналишлар қамралмоқда. Бу хизматни рақамлаштириш ва маълумотлар оммабоплигини ошириш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. «Turkistan Travel Guide», «Turkistan Weekend», «Turkistan Brand», «Amazing Turkistan», «AuylTourism», «Turkistan Vibe» лойиҳалари шулар жумласидан. Ягона тизимда иншоотларнинг жойлашуви, алоқа маълумотлари, инфратузилма, хизматлар ва уларга бориш йўллари мавжуд. Бундан ташқари, ҚР навигация, рақамли йўналишлар, кўп тилли маълумотлар каталоглари, сайёҳлар учун чат-ботлар ва гидларнинг рақамли профилларини жорий этиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда, – деди марказ раҳбари.

Шунингдек, Ўзбекистон, Хитой, Туркия ва Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, сайёҳларнинг нафақат Туркистон шаҳрида, балки вилоятнинг бошқа ҳудудларига ҳам ташриф буюришини таъминлаш мақсадида бир неча кунлик сайёҳлик йўналишлари тайёрланмоқда. Асосан, Туркистон–Ўтрор–Арслонбоб, Туркистон–Кентов–Қоратов, Туркистон–Сайрам–Ўгем, шунингдек, Тулкибош ва Тўлебий туманларининг йўналишлари шулар жумласидан.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2026-08-26, 22:23 8
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.