26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қадр ва эҳтиром манзили

Халқаро кексалар куни муносабати билан вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшган меҳнат ва фронт орти фахрийлари, зиёлилар ҳамда кекса авлод вакилларини бир даврага жамлади.

50 нафардан зиёд фахрий Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси олдида кутиб олинди. Улар вилоят раҳбари улар билан бирга муқаддас қадамжони зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилиниб, юрт тинчлиги, халқ осойишталиги ва бирлиги, келажак авлод фаровонлиги сўраб дуо қилинди.

Зиёрат асносида Нуралхан Кўшеров кекса авлод вакиллари билан самимий суҳбатлашиб, уларнинг ҳаёт йўли ва эл-юрт равнақига қўшган ҳиссасига юксак эҳтиром билдирди.

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев мамлакат тарихида муносиб ўрин тутган катта авлод вакилларининг меҳнатини қадрлаш, уларга ҳурмат ва ғамхўрлик кўрсатиш муҳим эканини доимо таъкидлаб келади. Зеро, улуғ авлоднинг ҳаёт тажрибаси ва ибратини ёшларга етказиш, авлодлар ўртасидаги узвийликни асраш жамиятнинг муҳим вазифаларидан биридир.

Вилоятда фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш сифатини яхшилаш, жамият ҳаётида фаол иштирок этиши учун муносиб шароит яратиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Муқаддас мақбарадаги зиёратдан сўнг вилоят раҳбари ва фахрийлар байрам тадбирларида бирга иштирок этдилар.

Байрамона учрашувда самимий суҳбатлар, эзгу тилаклар ва дил изҳорлари янгради. Кекса авлод вакиллари ўзларига кўрсатилаётган эътибор ва эҳтиромдан мамнун эканини билдирдилар. Улар ёшларни эл-юртга садоқат билан хизмат қилишга, тинчлик ва тотувликни асрашга чақирдилар.

Зеро, ҳаётнинг паст-баландини кўрган, юртнинг кечаги ва бугунидан хабардор улуғлар бор экан, авлодлар ўртасидаги маънавий ришта ҳамиша мустаҳкам бўлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-10-02, 19:46 110
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.