26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда 500 нафар ўқувчи Муқағали шеърларини бир вақтда ўқиди

Республика куни ва Шаҳар куни байрамлари муносабати билан «Туркистон Арена» стадионида «Бир шаҳар – бир китоб – бир руҳ» номли байрам челленжи бўлиб ўтди.

Маънавий-маърифий тадбирда 500 нафар аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчи иштирок этиб, қозоқ халқининг таниқли шоири Муқағали Мақатаев шеърларини бир вақтда ўқиди.

Тадбир давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг тегишли фармони юзасидан билдирилган мурожаатни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

Шоирнинг 95 йиллигига бағишланган челленж ёшларнинг адабиётга бўлган қизиқишини ошириш, ўсиб келаётган авлоднинг маънавий ва маданий дунёқарашини кенгайтиришни мақсад қилган.

Тадбирда Туркистон шаҳри ҳокимининг ўринбосари Мадияр Алипoв иштирок этиб, йиғилганларни Республика куни ва Шаҳар куни байрамлари билан табриклади. У китоб ўқиш ёш авлоднинг билимини ошириш ва дунёқарашини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Шунингдек, бундай ибратли ташаббуслар ёшларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга хизмат қилишини қайд этди.

500 нафар ўқувчининг бир вақтда шоир шеърларини ўқиши – адабий меросни эъзозлаш ва китобхонлик маданиятини тарғиб этишга қаратилган ўзига хос ташаббусдир. Челленж ёш авлоднинг қозоқ адабиётига бўлган ҳурматини ошириш ва миллий қадриятларни улуғлашга ҳисса қўшди.

Вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-10-23, 22:54 76
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.