26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сариоғочда янгиланган марказий стадион фойдаланишга топширилди

Туркистон вилоятида Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг инфратузилмани яхшилаш бўйича топшириқлари ижроси доирасида ижтимоий объектлар барпо этилмоқда. Республика куни арафасида Сариоғоч шаҳрида капитал таъмирдан чиқарилган 1 000 ўринли марказий стадион фойдаланишга топширилди.

Спорт иншоотининг очилиш маросимида Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров иштирок этиб, аҳолини янги объектнинг очилиши билан табриклади ҳамда ҳудудда спорт инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.

– Мамлакатимиз бирлиги ва ҳамжиҳатлигини улуғлайдиган байрам арафасида марказий стадион капитал таъмирдан чиқарилиб, халқимиз ихтиёрига топширилмоқда. Барчангизни ушбу қувончли воқеа билан чин қалбимдан табриклайман!

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев спортни ривожлантириш, замонавий инфратузилмани шакллантириш ва ёшлар учун қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу йўналишда вилоятимизда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда умумий қиймати 11,3 миллиард тенгени ташкил этувчи 58 та спорт иншоотининг қурилиши олиб борилмоқда.

Ўтган йили бўлиб ўтган учрашувда стадион масаласини ўзингиз кўтарган эдингиз. Бугун аҳолининг ушбу илтимоси ижобат бўлиб, стадион тўлиқ модернизация қилинди. Бу ерда сунъий қопламали футбол майдони, 400 метрлик югуриш йўлаги, мини-футбол ва стрит-воркаут майдончалари барпо этилди. Шунингдек, замонавий ёритиш тизими ўрнатилди.

Янгиланган иншоот келажак чемпионларини тарбиялаш, шунингдек, туман, вилоят ва республика миқёсидаги мусобақаларни ўтказиш имконини беради. Асосий мақсадимиз – спортни барча учун оммабоп қилиш ва ҳудуднинг спорт салоҳиятини ошириш. Бу борадаги ишлар келгусида ҳам давом эттирилади. Ишонаманки, бу ердан кўк байроғимизни юксакларга кўтарадиган, мамлакатимиз номини бутун дунёга танитадиган кўплаб чемпионлар етишиб чиқади, – деди Нуралхан Кўшеров.

Сариоғоч шаҳри марказий стадионини модернизация қилиш ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, иншоот қайта фойдаланишга топширилди.

Умумий майдони 1,5 гектарни ташкил этувчи стадионни капитал таъмирлаш учун 807,5 миллион тенге маблағ ажратилган. Буюртмачи – Туркистон вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси. Пудратчи ташкилот – «БИБО-строй» масъулияти чекланган жамияти.

Таъмирлаш ишлари доирасида томошабинлар учун мўлжалланган 1 000 та ўрин янгиланди ва трибуналар усти ёпилди. Шунингдек, имконияти чекланган шахслар учун 20 та махсус ўрин ажратилди. Футбол майдонига сунъий газон ётқизилиб, янги югуриш йўлаги барпо этилди. Бундан ташқари, воркаут ва мини-футбол майдончалари янгидан қурилди.

Янгиланган стадион шаҳар аҳолиси, айниқса, ёшларнинг мунтазам спорт билан шуғулланиши, спорт маҳоратини ошириши ва турли даражадаги мусобақаларни ўтказиши учун қулай шароит яратади. Келгусида марказий стадионда беш нафар мураббий раҳбарлигида 200 нафарга яқин ўқувчи спорт билан шуғулланади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-10-23, 22:40 4
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.