26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокими Сариоғоч аҳолисини шахсий қабул қилиб, муаммоларини тинглади

Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров Сариоғоч туманига ишчи ташрифи давомида аҳолини шахсий масалалар бўйича қабул қилди. Қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, бир қатор масалалар юзасидан аниқ қарорлар қабул қилинди.

Шахсий қабулга келган аҳоли вакиллари ўзларини қийнаётган муаммоларни кўтариб, илтимос ва таклифларини билдирди. Мурожаатларнинг аксарияти инфратузилма, уй-жой ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига тааллуқли бўлди.

Вилоят ҳокими ҳар бир фуқаронинг муаммосига алоҳида эътибор қаратиб, масъул бошқармалар ва соҳа раҳбарларига тегишли топшириқлар берди. Шунингдек, мурожаатларни қонун доирасида кўриб чиқиш ва уларнинг ижросини назоратга олди.

Қабул давомида айрим масалалар шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича эса масъул шахсларга аниқ вазифалар юклатилди.

Нуралхан Кўшеров аҳоли томонидан кўтарилган ҳар бир масала эътиборда бўлиши лозимлигини таъкидлаб, муаммолар қонун доирасида ҳал этилишини билдирди.

Умуман, шахсий қабулга 40 нафардан зиёд фуқаро келди. Учрашув ва шахсий қабул 5,5 соат давом этди. Барча фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, қабул қоронғи тушгунга қадар давом этди.

Аҳоли мурожаатларига тезкор муносабат билдириш, кўтарилган масалаларнинг ҳал этилишини таъминлаш ҳамда фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш вилоят раҳбариятининг доимий эътиборидаги асосий йўналишлардан биридир.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-10-23, 22:48 55
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.